«Локомотив» Бабаян бошқарувидаги илк ўйинини қачон ўтказади?
Хабарингиз бор, бугун Тошкентнинг «Локомотив» клубига Самвел Бабаян мураббий этиб тайинланди.
48 ёшли мутахассиснинг «темирйўлчилар» бошқарувидаги дебюти 29 июнда бўлиб ўтади. Шу куни «Локо» суперлиганинг 13-тури доирасида ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси билан учрашади. Баҳс 18:00га белгиланган бўлиб, ПФЛ матбуот хизматининг хабарига кўра, учрашувни «Маҳалла» телеканали трансляция қилади.
«Локомотив» турнир жадвалида 24 очко билан «Пахтакор»дан сўнг, иккинчи поғонадан бораётган бўлса, жиззахликлар 16 очко жамғарган ҳолда 6 ўриндан жой олган.
