Финляндия уй телефони даврига расман нуқта қўяди
Финляндияда XX асрда техник тараққиёт рамзига айланган стационар телефон алоқасидан бутунлай воз кечиш бўйича қарор қабул қилинди. Мамлакатдаги йирик операторлардан бири — Elisa компанияси 2026 йил 30 июнгача ҳудуд бўйлаб барча стационар телефон тармоқларини тўлиқ тўхтатишини маълум қилди. Ҳозирда бу хизматдан фойдаланаётган абонентлар сони бир неча минг нафар экани қайд этилади.
Читать дальше...