Добавить новость
123ru.net
World News
Май
2019

«Нуқсоним бор. Аёлим ажрашмоқчи!..»

0

— Эркак киши доим дардини ичига ютишга мажбур. Аёллар эса йиғлаб, дардлашиб, яқинларининг овутиши билан яшашга куч топади. Аммо эркак…

Биз кимгадир дардиҳол қилишга, ғамлардан эзилаётган юрагимизни очишга истиҳола қиламиз. Биламизки, ҳар қандай аёл зоти дардини айтган эркакни хушламайди. Турмушнинг турли муштлари бор экан. Бу синовли дунёда баъзан бошимиз берк кўчаларга кириб қоламиз. Шундай кезларда нима қилиш лозим?! Эҳтимолки, маслаҳат сўраб ёзган бу гапларим кимларнингдир ғашига тегар, «Эркак киши бўла туриб муаммонгни ўзинг ҳал қила олмаяпсанми?» дейишар… Бироқ мен ўзимдан кўра тажрибалироқ одамларнинг маслаҳатига муҳтожман. Муаммомни ўзим ҳал этишга қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Лекин бари самарасиз, натижа йўқ, вақт эса шафқатсиз ўтиб бормоқда…

Мен болаликдан иккинчи гуруҳ ногирониман. Инсон нуқсон билан дунёга келиши ёки ҳаёти давомида қандайдир    хасталикка йўлиқиши ўзига боғлиқ масала эмас. Шунга қарамай, яшаш керак, одатий турмуш тарзига киришиш шарт. 2016 йилда онамнинг қистови билан уйландим. Аслида, ўзимни ўнглаш, нималаргадир эришиб, сўнг оила қуриш ниятим бор эди. Аммо онам мени уйлантириш қарори қатъийлигини айтиб, оёқ тираб олди. Мен ҳам кўп пайсалга солавермай, рози бўлиб қўя қолдим. Сабаби, оилада олти ўғил бўлганимиз учун ҳам онамга ёрдамчи, дардкаш керак эди. Бугун эса содир бўлган ишлардан кейин турмуш ўртоғим билан оила ришталарини, никоҳ шартларини тушуниб-тушунмай боғлаганмиз, деган фикрдаман. Иккимиз ҳам ёш ва жуда ғўр эканимиз рост. Рафиқам мен билан турмуш қураётганда ҳатто фуқаролик паспортига ҳам эга эмас эди. Шунга қарамай, биз тўй қилиб бирга яшай бошладик. Орада қиз фарзандли бўлдик. Бироқ 2018 йилнинг декабрь ойида хотиним мен билан яшашни истамаслигини айтиб, ота уйига кетиб қолди. Энг алам қиладигани, хотиним мен билан нуқсоним сабабли ажрашмоқчи. Бу нарса эса ҳар қандай эркак кишини ҳам тушкунликка солиб, нафсониятига тегар экан. Инсон оиладан таскин топишни, ёнидаги жуфтиҳалоли билан умр ўтказишни хоҳлайди. Бироқ аёлим…

Иккинчи гуруҳ ногирони эканим туфайли кўзимнинг тўр пардаси шикастланган ва ҳозирда у қадар яхши кўра олмаяпман. Аммо бу оилани бузишга сабаб бўлмайди-ку?! Агар ҳар ким эри ёки аёли билан мана шундай камчиликлар туфайли ажрашиб кетаверса, жамият қай аҳволга келади? Инсонлар нима учун бир-бирининг кўнглини синдиришга бунчалар қўрқишмаётганидан ранжидим. Шу кунларда мени судга чақиришган. Ҳозирда рафиқамнинг ўй-хаёли ўртадаги фарзандимиз учун алимент ундиришда. Аммо мен алимент беришни ҳам, ажрашишни ҳам истамайман. Тўғри, балки, ўзимдан ҳам қандайдир хатолар ўтгандир. Чунки сўнгги пайтларда ишсизлик оқибатида ҳам орамизда жанжаллар кўпаяётган эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам аёлим мен билан ажрашишга шошилаётганидан, фарзандимизни ҳам ўйламаётганидан изтиробга тушяпман. Ҳозир у ҳар қанча ҳаракатимга қарамай, мен билан бирга яшашни хоҳламаяпти. Балки, ўзимдаги қандайдир хатоларни кўрмаётганим учун ҳам фақатгина рафиқамни айблашим хатодир. Чунки ҳаммамизнинг ҳам ўз ҳақиқатларимиз бор. Атрофимдаги дўстларимнинг айтишича, аёлларга пул топишни билмайдиган, рўзғорни таъминлай олмайдиган эркаклар ёқмайди ва мен ҳам ана ўшандай одамлар сирасига кириб қолаётган эмишман. Уларнинг гапларида жон бор, лекин, барибир, рафиқам осон йўлни танлаяпти, деб ўйлаяпман. Хўп, агар мен чиндан ёмон бўлсам, мени ўзгартирсин, шундай эмасми?! Илтимос, яхшилар, маслаҳат беринг. Оиламни қандай сақлаб қолай? Аёлим ва фарзандим ёнимга қайтиши учун нима қилай?!

АЛИШЕРнинг сўзларини МОҲИГУЛ ёзиб олди.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net