Добавить новость
123ru.net
World News
Май
2019

“Лайлатул Қадр” кечасини сир тутилишининг сабаблари

0

Лайлатул қадр – йил давомидаги энг афзал кеча…

Аллоҳ таоло бу кечани ойлар султони Рамазон ойига хослади ва бу кечада Қуръони Каримни Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қила бошлади. Аллоҳ таоло “Қадр” сурасида айтадики:

“Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик” (1-оят)

Мана шу ояти карима ҳам қадр кечасининг қадри қанчалик улуғ эканини кўрсатади.

Лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу кечани барча инсонлардан сир тутди.

Уламоларимиз бу сир тутишликнинг бир неча сабаблари бор эканлигини айтишади.

Қуйида уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз:

– Имом Фахр ар-Розий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг ”Тафсийул кабир” китобларида шундай деганлар: ”Аллоҳ таоло бу кечани бир неча сабаблар туфайли махфий қилди.

Биринчи сабаб: Аллоҳ таоло баъзи бир нарсаларни яширгани каби у кунни ҳам яширди.

Мисол учун, бандаларини барча тоат-ибодатига ундаш учун ўз розилигини тоатларига, барча гуноҳлардан сақланишлари учун ғазабини маъсиятларга, инсолар барчалари бир бирларини ҳурмат қилишлари учун ўз валийларини инсонлар ичига ва кўпроқ дуо қилишлари учун эса ижобатини дуоларга яшириб қўйди. Шу билан бирга, барча исмларини улуғлашлари учун ”Исми Аъзам”ини, барча намозларга эътиборли бўлишлари учун ”ўрта намоз”ни, кўпроқ тавба қилишлари учун тавбаларининг қайси бири қабул бўлганини ва доим хавфда бўлишлари учун ўлим вақтини махфий қилди. Худди шунингдек, Рамазоннинг барча кунларини ғанимат билишлари учун бу кечани ҳам махфий қилди.

Иккинчи сабаб: Аллоҳ таоло бу кечани яширгани сабаби ўлароқ айтадики: Агар сиз бандаларимни гуноҳга бўлган жуъратингизни била туриб, бу кечани маълум бир кунга таъйин қилганимда ва сизлар нафсингизни гуноҳга ундаши туфайли ана шу кунда гуноҳ қилиб қўйсангиз. Ва натижада, билиб туриб қилган гуноҳингиз, билмай қилган гуноҳингиздан оғирроқ бўлар эди. Ана шу сабаддан, мен сизларга бу кечани сир тутдим.

Учинчи сабаб: Бандам бу кечани излаб топишга ҳаракат қилиб, шу қилган саъй-ҳаракати сабабли савобга эришишлари учун бу кечани махфий қилдим.

Тўртинчи сабаб: Қачонки банда Лайлатул қадр қайси кун эканини билмаса, Рамазоннинг ҳар бир кечаси қадр кечаси бўлиши мумкин деб ҳар бир кечани тоат ибодат билан ўтказади ва Аллоҳ таоло бундай бандаси билан фаришталарга мақтанади ва уларга “сизлар “ерда фасод тарқатиб қон тўкадиган кимсани яратасанми?”- деган эдингизми?” – деб айтади ва кўриб қўйинглар дейди.

Аллоҳ таоло барчамизни шундай улуғ кечага етишни ва кўплаб ажрларга эришишимизни насиб қилсин.

 

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

Тошкент Ислом институти 2-курс талабаси

Муҳаммад Али Муҳйиддин






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net