1 июнь куни қаерда бепул концерт, аттракционлар ва кўнгилочар томошалар бўлади?
31 май — 10 июнь кунлари Тошкентда “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида маданий-маърифий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган..
— 2 июнгача шаҳримиздаги барча кинотеатрларда болалар учун яратилган фильмларнинг бепул намойиши ўтказилади;
— 31 май куни Мирзо Улғбек туманидаги “Локомотив” боғида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги “Меҳрибонлик” уйларининг тарбияланувчилари учун хайрия сайли ташкил этилади;
— 1 июнь куни Чилонзор тумани Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида болалар иштирокида шоу-дастур бўлиб ўтади.
— 1-10 июнь кунлари болалар мусиқа ва санъат мактабларида “Ёшлик наволари” байрам концертлари ташкил этилади;
— 1-10 июнь кунлари маҳаллалар, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари ва “Меҳрибонлик” уйларида спорт мусобақалари ўтказилади;
— 1 июнь куни Бектемир тумани Маданият марказида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида тадбирлар ташкил этилади.
Азиз ота-оналар, васийлар ва мураббийлар фарзандларингиз билан ушбу тадбирларимизда иштирок этинг, кичкинтойларга болалик бахтини ҳадя қилинг!!!
