АПЛ. «Лестер» мўъжиза кўрсата олмади. Компанининг суперголи ўйин тақдирини ҳал этди (+видео)
Англия чемпионатининг 37-турида «Манчестер Сити» ўз уйида «Лестер»ни қабул қилди. Учрашувда ягона бўлган голни 70-дақиқада «шаҳарликлар» ҳимоячиси Винсент Компани узоқ масофадан урди. Мазкур ғалабадан сўнг, Гвардиола шогирдлари жадвалда яна «Ливерпул»ни қувиб ўтиб, пешқадамликка қайтди. Иккала жамоа орасидаги фарқ эса бир очкони ташкил этади.
Компанининг суперголини томоша қилинг:
Манчестер Сити – Лестер 1:0 (0:0, 1:0)
«Этихад Стэдиум» ўйингоҳи
Гол: 1:0 – 70 Компани.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Компани, Уокер, Зинченко, Сильва (Стоунз, 90), Гюндоган, Бернарду Силва, Фоден (Сане, 56), Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 87).
Лестер – Шмейхель, Магуайр, Рикарду Перейра, Чилуэлл, Эванс, Чоудури, Ндиди, Олбрайтон (Грэй, 85), Тилеманс (Барнс, 75), Мэддисон (Ихеаначо, 80), Варди.
Огоҳлантиришлар: Сильва (22), Магуайр (35), Компани (44), Габриэл Жезус (89), Ихеаначо (90).
