Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News
Май
2019

МУҲАББАТ ВА НАФРАТ… (24-қисм. Биринчи китоб)

0

 

 

* * *

 

Сумбулхон жуда ёмон туш кўрди. Тушида Толмас акаси қандайдир ботқоқликка ботиб кетаётган эмиш. У ёрдам бераман деб, қанчалик қўлини узатмасин, сира қўли етмасмиш.

— Таёқ-паёқ топ! — бақирармиш Толмас акаси.

Аммо ён-атрофда таёқ тугул, битта чўп ҳам йўқ эмиш.

— Йўқ! Йўқ ҳеч қаерда таёқ!

У чўчиб уйғониб кетди. Дарров ўрнидан туриб, чироқни ёқди. «Яхшиям, тушим экан, бўлмаса, ўлиб қолардим» дея пичирлади-да, пишиллаб ухлаётган ўғилчасининг ёнига бориб ўтирди, унга термилди. «Тавба, худди отасининг ўзи, қоши, бурни, юзи қуйиб қўйгандай. Шошма, нега бунақа туш кўрдим? Толмас акамга бирон нима бўлдимикан? Илгари ҳеч бунақа туш кўрмасдим. Демак, бир гап бўлган. Э, Худо, нега мени бунча қийнайсан? Шундоқ ҳам у ёнимга жуда кам келади. Агар унга бирон нима бўлса, ўлиб қоламан».

Аёл хўрсинди. Кейин ичида калима қайтариб, ўрнидан турди-да, бехосият тушни унутиш учун юз-қўлини ювиб келди. Соат миллари бешдан ўтганини кўрсатиб турарди.

— Ҳали вақтли экан. Ётганим билан, барибир, ухлаёлмайман. Ундан кўра, бирон нима пиширайин, — дея ўзига ўзи сўзлади-да, ошхона томонга кетди.

Охирги пайтларда у тез-тез ўзи билан гаплашадиган бўлиб қолганди. Бошида шундай қилсам, яхши. Уйда биров бордай бўлади, юрагим ҳам сиқилмайди, қўрқмайман ҳам, деб ўйлаганди. Кейин-кейин бунга шунчалик ўрганиб қолдики, меҳмонга келган синглиси-ю, эрининг олдидаям беихтиёр гапириб юборадиган бўлди.

У энг кўп вақтни оладиган овқатга уннай бошлади. Хамир ёйди, гўшт тўғради, сабзи, пиёз тозалади…

Билқ-билқ қайнаётган овқатга термилиб турганида, қулоғига ўғлининг йиғлагани эшитилди. Хурсанд бўлиб кетди-да, ётоққа югуриб кирди.

— Нима бўлди, жоним, асалим?! — деганча боласининг кўрпасини кўтариб, уни қучоқламоқчи бўлганида, ҳўл бўлган тагликка кўзи тушиб қолди: — Эй-й, ана. Менга иш орттириб қўйибсиз-ку, тойчоқ. Лекин бугун уришмаймиз. Чунки вақт ўтказиш учун иш керак эди.

У ўғлининг иштонини ечаётиб кўрдики, тойчоқ бошқа ишгаям улгурган экан.

— Оббо! Бу ёғи энди ошиб тушибди, — дея аёл жилмайганча боласини эҳтиётлаб кўтарди-да, ташқарига олиб чиқди.

Унинг ишга боргиси келмади. Негадир оёғи тортмади.

— Нима, бир кун бормасам, осмон узилиб ерга тушармиди? Барибир, ҳайкал қўйишмайди, — дея ўзига ўзи сўзланиб, ошхонага кирди.

Эринмасдан ҳар битта идишни икки мартадан ювди. Кейин сочиқча билан артди. Эҳтиёткорлик билан жой-жойига тахлаб чиқди. Шунда хаёлига уйниям тозалаш фикри келди. «Тавба, танбал бўп кетибман. Илгари ҳар ҳафта ҳамма жойни чиннидай қилиб тозалардим. Энди бўлса гиламни ташқарига чиқариб қоқмаганимга икки ҳафтадан ошиб кетибди. Яхшимас, Сумбулхон, эрингиз келиб қолса, нима дейсиз?» ўйлади у ва эндигина кўрпачаларни йиғиштираётганида, эшик қўнғироғи жиринглаб қолди.

— Ана! Ана, болажонимнинг дадаси келди. Қулоғидан тортамиз дайдининг, — деди ўйинчоқларини ўйнаб ўтирган ўғлига ва шошганча ташқарига югурди.

Ҳовлиқиб дарвозанинг кичик табақасини очса, синглиси эри билан турибди жилмайиб.

— Саида! — бақириб юборди Сумбулхон ва жигаргўшасини бағрига босди. Юз-кўзларидан ўпди. Кейин куёви билан кўришиб, уларни уйга бошлади.

Опа-сингил қарийб бир соатча гаплашишди. Аммо, барибир, Сумбулхоннинг юраги ғашланаверди. Безовта бўлаверди. Бир-икки марта куёвига қараб ҳам қўйди. Буни куёв бутунлай бошқача тушунди.

— Мен бир айланиб, оёқнинг чигалини ёзиб келсам, — деди у.

Сумбулхон қизариб кетди.

— Ўтиринг-ўтиринг. Менга эътибор берманг. Мен… Шу, сизларга айтмасам, кимга айтаман? Хўжайиндан озроқ хавотирдаман-да. Шу бугун бемаза бир туш кўрибман. Савилни эсдан чиқарайин, деб қанча ҳаракат қилмай, барибир, бўлмаяпти…

— Эй-й, опа, нималар деяпсиз? — дея Саида унинг гапини бўлди. — Тушга нималар кирмайди? Ҳали тушга ишониб ўтирибсизми?

Сингил кулди-да, эри билан кўз уриштириб олди.

— Ҳеч бунақа бўлмаган-да. Энди бундай қилсак. Мен бир жойга бориб келсам, сизлар уйда ўтириб турсанглар. Ош дамлайсизлар. Куёвжон чиқиб анави оқидан олиб келса, кейин, балки, поччанг ҳам келиб қолар. Бирга чақчақлашиб ўтирамиз, — деб Сумбулхон ўрнидан турди.

Эри-хотин ҳангу манг эди. Ҳар доим жиддий, унча-мунча нарсага эътибор беравермайдиган опаларининг бирдан ўзгариб қолганини иккисиям тушунолмаётганди.

— Опа, қаерга борасиз? — сўради Саида Сумбулхон эшикдан чиқар-чиқмас.

— Битта жойга. Ҳали қайтганимда айтаман. Сен ўтиравермай, дарров ошга унна. Ҳа-а, жиянинггаям қараб тургин.

Сумбулхон шошиб кетди. Иккита қадамни битта қилиб босди. Ён-атрофга, ўтган-кетганга қарамади. Бир-иккита қўшни, танишларининг ёнидан ўтди. Салом йўқ, алик йўқ, кетаверди…

Шаҳарнинг кунботар томонидаги лўли маҳаллада фолбин таниши бор эди. Тўғри шунинг уйига борди. Маҳаллага кираверишда бурнига бадбўй ҳид урилди. Эътибор бермади, қолаверса, бу ҳид унга таниш эди. Чунки илгари ҳам бир-икки марта ўтган. Ўшанда айтарини айтиб олганди. Ҳозир эса шу ерга иши тушиб турибди. Қолаверса, бунақанги ҳидларга эътибор берадиган аҳволда эмас. Борса, ичидагини Айшага айтса, ундан яхши гап эшитса, бўлди. Тўғриси, шу пайтгача у бирор марта фолбинга бормаган, умуман бунақанги нарсаларга эътибор бермаган. Бироқ… бироқ ҳозир чорасиз. Эрининг районига боргани билан нима қила олади? Бировдан «Фалончи менга керак эди, топиб беролмайсизларми?» деб сўролмаса. Дардини айтолмаса… Бундай қилса, жондан ортиқ яхши кўрадиганини қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин. Кейин… кейин ўзини кечиролмайди.

Айшани йўлда учратди. У қопини елкасига осганча, ўзига ўхшаган бир аёл билан келаётган экан. Сумбулхонни кўрди-ю, иржайди.

— Иби, Сумбулмий, қаёндан шамол эсопти? — деди лаб-лунжи ёйилиб.

Сумбулхон ҳам беихтиёр жилмайди.

— Сенинг ёнингга келаётгандим. Яхши бўлди кўчада кўрганим, — дея юришдан тўхтаб, сумкачасидан рўмолчасини олди-да, пешонасидаги терни артди.

— Олийфта қизний бизга иши тушдийми? Ҳай-ҳай! — деб Айша ёнидаги шеригини туртиб қўйди, сўнг келиб Сумбулхон билан кўришди.

Бошқа пайт бўлганида Сумбулхон «Ўласанми, ювиниб юрсанг?! Устингдаги кийимни қара, яғири чиқиб кетган, бунинг устига, икки-уч жойи йиртилган. Аёлсан, қандай қилиб баданингни бегоналарга кўрсатиб юрасан. Яна бизга очиқ кийинасизлар, дейишингга бало борми?!» дея чақиб-чақиб олган бўларди. Бироқ ҳозир бундай гапларнинг мавриди эмасди.

— Айша, гап бундай, — дея Сумбулхон фолбиннинг тирсагидан ушлаб, четга тортди. — Ёмон туш кўрдим. Эрим икки-уч кундан бери уйга келгани йўқ. Тушимда у ботқоққа ботиб кетаётганмиш…

— У касалхонага, ҳа-а, касалхонага, қандоқ келсийн?! — дея бақириб юборди Айша у гапини тугатмасидан.

Сумбулхон чўчиб тушди. Қулт этказиб ютинди.

— Нега?! — деди киприклари пирпираб.

— Бийлмадим, касал, балнисага. Борсанг, кўрасан. Мана, мана, — деб Айша кўкрагининг устига қўлини қўйди, — бу ери оғрийди.

— Юрагими?!

— Ҳа, шундоқчиғин…

Сумбулхон шартта ортига бурилди. Югуриб кетди.

— Пулий қолдий-ку! Пулийни бермадин-ку, охий?! — бақирди Айша.

Аммо унинг ҳайқирганини Сумбулхон эшитмади. Қинғир-қийшиқ, ўнқир-чўнқир, таппи босилган кўчада югуриб кетаверди. То маҳалладан чиқиб, нафаси бўғзига тиқилиб қолгунича югурди.

У уйига эмас, тўғри автобус бекатига борди. Қадрайиб турган сап-сариқ автобусларнинг пешонасини бирма-бир ўқиб чиқди ва билдики, қўшни районга борадигани йўқ экан. Жаҳли чиқди. Шоша-пиша сумкасини титкилади. Ҳартугул, пул олишни унутмабди. «Машинада кетаман. Шунда тезроқ бораман» дея хаёлидан ўтказиб, тез-тез юрганча катта йўл бўйига чиқди.

Тўхтаган такси ҳайдовчисининг ёши ўтиброқ қолган экан. У Сумбулхон ўтирганидан кейин бир муддат индамай кетди-ю, ундан у ёғига оғзининг қулфи очилди. Аввал:

— Қаерликсиз? — дея сўради.

Сумбулнинг хаёли банд эди. Саволни эшитмади. Бир-икки дақиқа ўтиб, савол такрорланди.

— Каттатегирмонликман, — жавоб берди Сумбулхон истар-истамас.

— Эй-й, ўзимиздан экансиз-ку, мен сизни ўртақўрғонликми, дебман. Шу ёқнинг одамлари менга унча ёқмайди-да. Ҳаммаси кеккайган. Таксичиман-да, биламан. Таксичилик қилаётганимга йигирма йилдан ошди. Ўҳҳў, ўртақўрғонликнинг нечтасини миндирганман. Иягига хода етмайди мен сизга айтсам. Бир куни денг, ёшгина битта бола минди. Ўтирволиб фалон жойга ҳайданг, деди. Мен унинг киссаси пулга тўла бўлса керак, деб ўйлаган эканман. Энди жа олифта кийиниб олган экан-да. Айтган жойига оборганимдан сўнг бир сўмим ҳам йўқ, деса бўладими? Бир жаҳлим чиқди, бир жаҳлим чиқди. Машинадан тушириб, сол-и-б, сол-и-б ташлагим келди. Лекин индаёлмадим. Чунки ҳамма ёқда ўртақўрғонликлар-да…

Сумбулхоннинг энсаси қотди. У деразадан ташқарига қаради. Шамол сочларини силаб тўзғитди. «Ишқилиб, омон бўлсин-да» деган ўй хаёлидан ўтди.

— Сиз гапимни эшитмаяпсиз, шекилли, — деди таксичи кўзгу орқали унга қараб қўйиб. — Ё шу каттатегирмонликман, деб алдадингизми?

— Йўқ, алдамадим. Фақат бошим оғрияпти, — жавоб берди Сумбулхон ташқаридан кўзини узмай.

Шундан сўнг ҳайдовчининг жағи тинди. Йўлнинг қолган қисмида миқ этмади, аммо манзилга етганларидан сўнг уч сўм ўрнига беш сўм сўради. Сумбул тортишадиган аҳволда бўлмаганлиги боис пулни берди-ю, машинадан тушди.

Ўтган-кетганлардан сўраб-суриштириб, касалхонани топди. Сўнг юрагини ҳовучлаганча навбатчи қизга эрининг исми-фамилиясини айтиб, шундай бемор бор-йўқлигини суриштирди. Аксига олиб, бор экан. Яна инфаркт. Сумбулнинг кўз олди қоронғилашди. Ҳаво етишмаётгандай, томоғини силади.

— Майлими, ёнига кирсам? — деди у бир муддатдан сўнг.

— Афсуски, мумкин эмас. Ана, аёлиям киролмаяпти, — дея ҳамшира беш-олти қадам наридаги ўриндиқда ўтирган хотинни кўрсатди.

Сумбул у кўрсатган томонга қаради. Толмас Бадриддиновичнинг биринчи хотинини, яъни кундошини кўрди. Аксига олгандай, Насима ҳам худди шу маҳал унга тикилиб турарди.

У бирдан кўзини олиб қочди. Вужудида қандайдир титроқ пайдо бўлди. Ранги оқарди.

— Тинчликми? — сўради навбатчи ҳамшира ундаги ўзгаришни кўриб.

— Яхшиман. Майли, унда мен кетай. Ҳа, айтганча, Толмас ака нимадан бунчалик бўпти? — деди Сумбулхон ўзини бепарво кўрсатишга уриниб.

Ҳамшира жавоб беришдан олдин кўз ости билан Насимага қараб қўйди-да, паст овозда:

— Қизини турмадан қочганлардан биттаси ўғирлаб кетибди. Ҳозир ҳеч қаерда йўқ эмиш. Бечора кўтаролмай, шу аҳволга тушибди, — деди.

Сумбулхоннинг бошига биров гурзи билан ургандай бўлди. Кўз олди қоронғилашиб кетди. У ҳамширанинг қолган гапларини эшитмади. Телбалар каби узун йўлакдан юриб, ташқарига чиқди. Бу пайтда унинг кўзидан ёш оқмоқда эди. Бир-икки ўткинчи ҳайрон бўлиб қараб ўтди. Биттаси яқинига келиб: «Сизга нима бўлди?» деб сўради. Сумбулхон жавоб бермади. «Сўрагувчи бечоранинг яқинларидан бирортаси оғирлашган ўхшайди» деб ўйлади ва нари кетди.

У автобус шоҳ бекатига бориб, ўриндиққа ўтирди. Шу бўйи қарийб икки соат жойидан жилмади. Шунда ҳам ичидаги заҳар-заққум чиқиб кетмади.

«Нега энди ёнида бўлолмасканман? У хотини экан, мен кимман? Мен ҳам шаръий хотиниман-ку. Бир парча қоғоз нима қилиб бера оларди? У менинг ёнимга келганида яйраб кетар, боласи билан соатлаб ўйнарди. Шунинг ўзи фақат эҳтиёжини қондириш бўлмаганини билдиради. Бундан чиқди, уйидан тополмаганини мендан, менинг уйимдан топган. Боришим, ёнида ўтиришим керак… Лекин анави савил қолгур билиб қолса, қиёмат қойим бошланади, кейин бечора Толмас акамга баттар қийин бўлади. Балки, шу билан… Бундай қилолмайман, дунёдаги энг севимли одамимни йўқотолмайман. Унда нима қилишим керак? Ўтиравераманми бошимни елкамнинг ичига тортиб? Уф-ф, эй, Худо, Толмас акамга ўзинг шифо бер. Эй-й, айтганча, Толмас акам бир сафар хотинини бутунлай меҳрсиз, совуқ бир нарса дегандай бўлувди. Демак, у куну тун эрининг ёнида ўтирмайди. Кетишини пойлаб тураман. Кетиши билан ҳамширага пул бериб бўлсаям палатасига кираман. Ҳеч бўлмаганда, бир минутга. Кўрсам бўлди. Кўрганимдаёқ аҳволи қандайлигини билиб оламан…»

 

* * *

 

У амаллаб тонг оттирди. Ухламасдан тун бўйи юрганидан кўзи қизариб кетди. Оёқлари оғриб қолди. Қуёш чиқиб, соат тахминан ўнга яқинлашганида камеранинг эшигини шарақлатиб очишди. Қўлини орқасига қилиб, терговчининг хонасига олиб боришди. У ерда кутилмаганда отасини учратди. Ғам-аламга тўла юз. Пешонада ортган ажинлар. Ўктамликка соя солган мутелик. Буларнинг бари падарида юз берган ўзгариш эди. У совуққон, керилган, хум бошли терговчи қаршисида шу тарзда ўтирарди. Терговчи ер эгаси — бойга, отаси унинг қўлида ишлайдиган чорикор деҳқонга ўхшарди. Маъруф ичикди. Тирноғининг учидан ҳар бир ҳужайрасигача зирқираб кетди. Нигоҳини беихтиёр ерга қаратди.

— Мана, қаҳрамон! — деди терговчи кесатиб.

— Нима балолар қилдинг? — деди отаси хаста овозда.

Маъруф бошини кўтарди:

— Айтарли ҳеч нарса. Ҳеч нима қўлимдан келмади. Раисга ёрдам бермоқчийдим. У яхши одам. Қизиям яхши. Лекин менга халақит беришди.

Терговчи хохолаб кулиб юборди. Ота баттар мулзам бўлди. У қалтираганча қўлини мушт қилиб:

— Сенга қолувдими? — дея ўрнидан туриб кетди.

— Йўқ, лекин…

Ота ўғлига яқинлашди. Юзига шапалоқ тортди.

— Сенинг дастингдан тинчлик борми, йўқми, номард?! Қара, ҳамма ёғинг кўкариб ётибди!..

— Норқул ака! — деди шу заҳоти терговчи таҳдидли овозда. — Сизнинг тергов хонангиз бошқа жойда! Бу ерда ўзингизни босиб ўтиринг!

Норқул ака бирдан унга итоат этди. Бориб жойига ўтирди-да, бошини хам қилди. Терговчи бирор ўн дақиқа гапирмади. Худди хонада ўзидан бошқа ҳеч ким йўқдай, эринчоқлик билан қоғоз титкилади. Бир нималарни ёзди. Сигарета чекди. Сўнг сабр-косаси лиммо-лим бўлган Норқул акага:

— Сиз чиқиб туринг. Ўзим кейинроқ чақираман, — деди.

Норқул ака жиққа терга ботганди. Бунинг устига, у шунақанги оғирлашиб қолгандай эдики, зўрға ўрнидан турди ва битта-битта қадам босиб, ўғлининг ёнига келди. Бир муддат унга алам, изтироб билан қаради, кейин чиқиб кетди.

Терговчи керишди ва гўшакни кўтариб, ошнасига қўнғироқ қилди. У билан кечаги футбол тўғрисида гаплашди. Севимли жамоаси ўйинчиларининг кўрсатган кароматларини фахр билан сўзлади. Охири ишдан кейин учрашиб, кўнгил ёзишга келишиб, гўшакни қўйди ва шундан сўнггина биринчи саволини Маъруфга берди. Бу пайтда йигитнинг бўлари бўлган, ҳар нарсага тайёр бандага айланган эди. Керак бўлса, терговчи билан муштлашишга-да.

— Хўш, нима мақсадда бординг Парданикига?

— Ўйнагани.

— Нима ўйнамоқчийдинглар?

— Бекинмачоқ.

— Ни-ма?! — афтини буриштирди терговчи ва ўрнидан туриб, унинг ёнига келди. — Яна бир қайтар!

— Бекинмачоқ ўйнагани борувдим. Шунга келишгандик.

Терговчи қўлини мушт қилди, аммо урмади. Навбатчини чақириб: «Обориб камерага тиқиб ташла!» деди.

Шу билан Маъруф яна зах хонага равона бўлди.

(давоми бор)

Нуриддин ИСМОИЛОВ

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин назвал крупнейшие инвестпроекты, реализованные в Москве в прошлом году


Спорт в России и мире
Москва

"Спартак" обыграл "Рубин" со счетом 3:1


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Потапова проиграла на старте турнира WTA-500 в Страсбурге


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Тело пропавшей два дня назад школьницы нашли на востоке Москвы





Путин в России и мире
Москва

Посол Ирана в РФ рассказал о встрече с Путиным по поводу ЧП с вертолетом Раиси


Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Владимир Пресняков

Подольская впервые за долгое время появилась на публике с мужем Пресняковым



Москва

Известный дизайнер Александр Селипанов основал бренд гиперкаров Nilu27

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net