Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News
Май
2019

МУҲАББАТ ВА НАФРАТ… (23-қисм. Биринчи китоб)

0

 

 

* * *

 

Учинчи босқинчи топилмагач, Толмас Бадриддинович бақириб юборди. Чунки у билан бирга қизи ҳам йўқ эди-да.

Аввал ён-атрофдаги қўни-қўшнилар, кейин ярим қишлоқ аҳли учинчи босқинчини қидиришга тушиб кетишди. Лекин ҳеч қаердан топишолмади. Шунда ҳам қидирув давом этди. Ярим соатлардан кейин етиб келган милиция ходимлари ҳам уларга қўшилди. Бироқ натижа йўқ: босқинчи сувга чўкиб кетгандай ғойиб бўлган эди.

Тонг отди. Милиционерлар сони ошиб кетди. Беш-олти ит келтирилди. Ҳамма ёқнинг авра-астарини чиқариб ташлашди. Лекин, қани энди, Паризод топилса.

Чошгоҳга яқин Толмас Бадриддиновичнинг мазаси қочди. У юрагини ушлаганча йиқилди. Уни касалхонага олиб кетишди ва ўз-ўзидан Ҳайбатулло қисқа муддатга бўлса-да, колхозда хўжайин бўлиб олди. Дарров раиснинг машинасига ўтирди. Ҳайдовчини ҳайдаб солди. Унинг ўрнига Элёрни ўтқазди. Буларнинг бари содир бўлгунча кун пешиндан ўтиб кетди.

— Жудаям чуқурга кириб кетмадингми? — деди воқеа тўғрисида тўла ахборот бериш учун кетаётганларида Элёрга.

— Билмадим… Лекин мен Пардадан бўлакка ҳеч нима буюртма қилмагандим.

— Ўз-ўзидан ишимиз осонлашиб кетганга ўхшайди. Қиз топилмаса, Толмас тамом бўлади. Касалхонадан тирик чиқмайди у. Лекин Пардаям тирик юрмаслиги керак. Ҳозирча ментлар унга эътибор беришмаяпти. Мабодо ушлашса, булбулигўё бўлиб сайраб юбориши мумкин.

— Қизталоқ мени роса туширди! Еган-ичганига пул тўлаганимдан ташқари, чўнтагимдаги ҳамма пулни супуриб кетибди. Каззобдан ошна чиқмайди, деб рост айтишган экан-да.

Ҳайбатулло кулди. «Ўзингнинг каззобдан нима фарқинг қолди? Худо кўрсатмасин-у, менга, қизим шўрликнинг бошига не кунларни соласан, Худо билади?» дея кўнглидан ўтказди.

Бу маҳалда Элёр жўшиб гапирарди. Пардани ундай қилади, бундай қилади. Унга қўшиб, Маъруфниям йўқ қилиб ташлайди.

«Худди ўзим, Толмасни мен ҳам шундай аҳволга туширишни қанча хоҳладим. Лекин, барибир, қаерлардадир қўрқоқлик қилавердим. Менимча, қўрқоқ эмас, ақлли бўлсам керак. Яъни аста-секинлик билан томир отиб, атрофимга одам йиғдим. Обрўйимни оширдим ва қулай пайт келишини кутдим. Мана, шу лаҳзалар келганга ўхшайди. Яна бир зарба ва Толмас йўқ. Қарабсизки, Ҳайбатулло — колхознинг раиси».

У хаёлидан ўтказганларидан мамнун бўлди ва шундай кайфиятда райком идораси ёнида машинадан тушди.

 

* * *

 

Маъруф раиснинг ҳайдовчиси билан яхшилаб гаплашиб олмоқчийди, лекин улгурмади. У тезда ортига қайтиб кетди. Кейин ҳамқишлоғини учратиб қолди. Барака топгур, куппа-кундузи колхознинг бедасидан бир этак ўриб, орқалаб келаётган экан. Маъруфнинг ёнига етганида «Уф-ф» деганча дами чиқиб, юкини ерга ташлаб, устига ўтирди. Шимининг чўнтагидан носқовоғини олди. Бир чимдим носни тилининг тагига ташлаб, афтини буриштириб олди-да:

— Башаранг бузилиб кетибди-ку, Маъруф! — деди.

Маъруфнинг асаби бузилди.

— Сенга нима?! — дея ўқрайди.

— Менга-ку ҳеч нима, лекин бу аҳволда кўчада юрганингга қара. Майли, айтганча, сени мелиса излаб келмадими? — деб ҳамқишлоғи терлаган бурнини енгига артди.

— Мелиса мени нима қилади?

— Хабаринг йўққа ўхшайди, — дея ғўлдиради беда ўғриси.

— Нимадан? — ҳайрон бўлди Маъруф.

— Сенинг кечаги магазин ёнидаги жанжалинг бутун қишлоққа шов-шув бўп кетувди. Бир хиллар сени аҳмоқ ҳам деди. Тўғри-да, келиб-келиб нашаванд билан ёқалашасанми? Лекин бугунги гаплар кечагисини босиб кетди. Биласанми, раиснинг уйига… — деб ҳамқишлоқ ён-атрофига худди кимдир эшитса, нимадир бўладигандай «Биров эшитмаяптимикан?» деган хавотирда қараб қўйиб, гапида давом этди: — Турмадан қочганлар бостириб киришибди. Улар уч киши экан. Аввал раис билан роса ошначилик қилишибди. Бундан чиқди, бостириб киришмаган бўлишса керак. Бунисини раиснинг ўзи ўйлаб топган-да. Хуллас, Толмас ака учовини роса ичирибди. Маст қилиб ташлабди. Кейин каттасини ташқарига олиб чиқиб, роса ураётганида, қизталоқларнинг биттаси раиснинг қизини шумо қилиб кетибди.

Маъруфнинг кўз ўнгида оппоққина, нозиккина, ширин табассумли Паризод пайдо бўлди.

— Маст қилиб ташлабди, дединг-ку, қандай ўғирлайди? — дея Маъруф ҳамсуҳбатига ишонқирамай тикилди.

— Биттаси маст бўлмаганми ёки ўзини мастликка солганми, ишқилиб, шундай бўлибди.

— Унда нега шеригини уришига йўл қўяди?

— Мен қаердан билай? Эшитганимни айтяпман. Шундаям сен тўғрингдаги шов-шувлар эсимга тушиб, аввалги отангни қабрдан қазиб олганингдай, одамларнинг оғзида бўлмаганингни айтмоқчи бўлганим учун сенга гапирдим. Лекин-чи икки-уч марта раиснинг қизини кўрганман, шунақанги офатижонки…

Маъруф тишини тишига босди. Чидади.

— Менимча, — давом этди ҳамсуҳбат, — Толмас Бадриддинович қизини тополмайди. Топсаям, у энди бошқача бўлади. Узумнинг зўрини ит ейди доим, деб бекорга айтишмаган экан-да… Ҳа-а, нега безрайиб қолдинг? Ёки шу қиз билан…

Маъруф бундан бу ёғига жаҳлини яшириб туролмади.

— Бунча сайрадинг! Бировнинг бошига ташвиш тушса, сен маза қиласан-а. Мен раис билан бирга ишлайман. Шунинг учун унга ачиняпман. Бор, тошингни тер! Бўлмаса беда бригадир кеп қолиб, терингни шилиб олади! — дея ортига бурилди-да, тез-тез қадам ташлаб, уйига кетди.

Борса, Наргиз кетмабди. Олманинг остида синглиси билан берилиб гаплашиб ўтирибди. У Маъруфни кўриши билан жилмайди. Йигитнинг энсаси қотди. Индамай уларнинг ёнидан ўтиб кетди-да, уйига кирди. Ўтиролмади. Кўз ўнгида Паризод намоён бўлаверди. У қандайдир азобланаётгандек, ёрдам сўраётгандай бўлаверди. «Мен боришим керак, топишим керак уни. Эртароқ. Агар бугундан қолса, Паризод абгор бўлади. Кейин, балки, яшашдан ҳам воз кечар».

У шундай ўйлар билан уйдан чиқди. Ҳартугул, Наргиза кетибди. Ҳовлида кеч бўлишини кутиб, у ёқдан-бу ёққа юрди. Аммо вақт шунақанги имиллаб ўтардики, юраги сиқилиб ёрилгудай бўларди. Охири чидолмай, кунни кеч қилиш учун у-бу ишга уннади. Бориб сигирларнинг остини тозалади, емиш берди. Шундаям қуёш ботмади. Ўлганнинг устига тепган, дегандай иккита синфдоши келди. Ўтириш бор эмиш. Шу бугун экан. Маъруф бу аҳволда бормайман, деди. Йигитлар кўнишмади. «Ҳаммасини эшитдик. Сендан аччиқландик. Атрофингда шунча жўраларинг туриб, бирортасигаям айтмабсан. Бориб ўша онангни эмгур Парда нашаванднинг калласини узиб олардик. Аҳволингга ҳеч нима қилмаган. Юравер», дейишди.

— Йўқ, бормайман. Уйда зўрға юрибман-у, сенлар билан ўтира олармидим? Сизлар бораверинглар, — деди.

Жўралари шундан кейин ҳам кетишмади. Анча ўтиришди. Жанжални миридан сиригача сўрашди. Маъруф ҳеч нимани яширмади. Ҳаммасини айтди. Раис деган сўзни тилга олганидан эса мавзу бутунлай бошқа томонга бурилиб кетди. Синфдошлари уни гапиришдан тўхтатиб, ўзлари эшитганлари хусусида оғизларини кўпиртириб сўзлашга тушиб кетишди. Маъруфнинг яна жони чиқди. У алам билан ошналарига билдирмай, бир неча марта ерга тупурди.

Маъруфни кўндиролмагач, бирор соат у ёқ-бу ёқдан гаплашган синфдошлар кетишди.

«Бир ҳисобдан уларнинг келганиям яхши бўлди. Вақтни ўтказиб олдим. Ана, қуёш ҳам ботяпти. Ҳализамон ҳамма ёқ қоп-қоронғи бўлади-ю, мен йўлга тушаман. Яна бахтига отасини сабзи тўғрарга айтиб кетишди. Қишлоқнинг нариги бошидаги Эшим ака қизини узатаётган экан. Бунисиям унинг учун яхши бўлди. Бўлмаса, отаси: «Қаерга боряпсан, нега кетяпсан?» деб ҳоли-жонига қўймас, эҳтимолки, уйдан чиқармаслиги мумкин эди. Энасини эса алдаш осон. «Кўчага чиқиб айланиб келаман. Сиқилиб кетдим», дейди, тамом вассалом.

Шундай ҳам бўлди. У уйидан тўғри Парданикига йўл олди. Ҳали одамлар тўла уй-уйига кириб кетмаганди. Кўчанинг у ер-бу ерида Маъруф қишлоқдошларига дуч келди. Ҳаммаси аввал унинг қандай қилиб нашаванд билан ўралашиб қолганини суриштиришар, сўнг дарров бу жанжални унутиб, раис ва унинг қизи тўғрисидаги мавзуга ўтишарди. Шундай қилиб, у Парданинг уйига етгунича камида икки соат вақт сарфлади. Худди аввалгидек олдин атрофни яхшилаб кузатди. Сўнг Парданинг уйи деразаси ёнига бориб, ичкарига қулоқ солди. Ҳар-ҳар замонда ғингшиш ва аллақандай инграшдан бўлак ҳеч вақо эшитмади. Шундан сўнг деразадан секин ичкарига мўралади ва шу тахлит бир муддат қотиб қолди. Парда хотиними, бир балосими, ишқилиб, уйида сақлаётган жувон билан шунақанги иш қилаётган эдики, уни айтишга тил, ёзишга қўл ожиз. Маъруф ирганди. Ўзини бироз четга олиб, қусиб юборишига сал қолди. Кейин ўйлади: «Ит итнинг ишини қилади. Йўқ, ит бечорада нима гуноҳ? Ит ҳеч қачон бунақанги пасткашликка бормайди. Ҳе-е, онангни!.. Одам деган номнинг ҳам абжағини чиқариб юбординг! Нимагаям қарадим-а?!»

Унинг ўзига келиб олиши учун бирор беш дақиқа ўтди. Шунда ҳам ичкарига бостириб киролмади. Падарингга лаънатиларни бояги аҳволда кўришга юраги бетламади. Шундоғам эсдан чиқариши қийин бўлади. Бошқа деразадан қарамади. Шунчаки ичкарига қулоқ солди. Ҳартугул, тинчишибди.

— Энди кирсам бўлаверади, — шивирлади у ва секин овоз чиқармасдан юриб эшик ёнига борди ва ҳар эҳтимолга қарши ичкарига яна қулоқ солди. Парданинг нималардир дегани эшитилди. «Бу ёғи нима бўлса, бўлди» деди-да, бирдан эшикни тортди. Эшик ғийқиллаб кетди. Парда билан ҳалиги аёл чўзилиб ётган экан. Нашаванднинг кўзи Маъруфга тушди-ю, ўрнидан сакраб турди.

— Мараз, бирон нимага ўраниб ол! Бўлмаса, бурдалаб ташлайман! — деди Маъруф жаҳл билан.

Шу пайт унинг елкасига кимдир қўлини қўйди. Маъруф кескин ўгирилди-ю, қотиб қолди. Қаршисидаги одамнинг кўзи гўё ўт бўлиб ёнарди.

Бўйи қарийб икки метр келадиган, ҳар елкасига биттадан одам бемалол ўтирса бўладиган, калласи хумдай одамнинг важоҳати Маъруфнинг оёқ-қўлини бўшаштириб юборди. Унинг тили калимага келмас, кўзлари пирпирарди. Девсифат узоқ ўйланиб ўтирмасдан, гавдасига ярашмайдиган фавқулодда чаққонлик билан Маъруфнинг қўлини орқасига қайирди.

— Во-о-й! Оғрияпти, нима қиляпсан?! — дея бақириб юборди Маъруф.

— Жинқарча, оғрияптими?! Бу ҳали холваси! — дея барзанги унинг қўлини баттар қайирди.

Маъруфнинг жони чиқиб кетаёзди. Тамом, бундан баттар оғриқ бўлмайди. «Ўлаётган бўлсам керак» ўйлади у.

Шу орада Парда нашаванднинг овози эшитилди:

— Узиб ол қўлини! — дея бақирди у.

Оғриқ Маъруфнинг эсидан чиқди. Ғазаби шунақанги жўшиб кетдики:

— Нима деяпсан, иплос?! Мажақлайман сени, мажақлайман! — деди овози борича бақириб.

У оғриқниям унутганди.

— Кишан сол! Бўлинмада қолганини олади!

Бу ёғи тезлашиб кетди. Маъруфни ушлаган киши ёлғиз эмас, яна бешта шериги бор экан. Шулардан иккитаси милиция кийимида. Ғўдайиб турган Парданинг ҳам қўлига кишан солинди. Уям ҳақини олди. Унинг расмийми, норасмийми ё бошқа бало-баттарми хотинининг афт-ангорини кўрганлар юзини буриштирди. «Исқирт, ҳайвон!» деган бақириқлар бўлди. Унга яна беш-олтита жайдари сўкинишлар қўшилди. Ана шундан кейингина устини ёпадиган исқирт матони ирғитишди. Сўнгра уйдан ҳайдаб чиқаришди.

«Оборишади-ю, ёрдам бермоқчи эканлигимни билиб, узр сўраб, раҳмат айтишади ва қўйиб юборишади» деб ўйлаганди Маъруф. Бироқ қалин темир эшикли, деразасиз хонага тиқишганидан сўнг чучварани хом санаганини англади. Бу ёғи неча пулдан тушди? «Нима айбим бор эдики, мени шу аҳволга солишди?» деган хаёлда у зах хонада тинимсиз у ёқдан-бу ёққа юрарди.

 

* * *

 

Ҳайбатулло райкомнинг хонасига бошини хиёл эгиб, қўлини кўксига қўйиб, ним табассум-ла кирди. Бир пайтлар у Толмас Бадриддиновичнинг ҳузурига шу тахлит кириб, унинг кўнглига йўл топган эди.

— Ҳа-а, агроном, — деди райком қовоғини уйиб. — Нима бало қилдиларинг?

Шу заҳоти Ҳайбатуллонинг юзи қайғули тус олди:

— Райком бова…

— Мен сенга райком бовамасман, қаердаги сарқитларни сенлар эсларингдан чиқармасаларинг, колхозчилар қандай чиқарсин! Нима бўлди, гапир?

— Тўғрисини айтсам, тўғрисини айтсам… Толмас Бадриддинович, колхознинг энг олди раисларидан бўлгани учун ҳаддимиз сиғиб, унга бирон нима деёлмасдик.

— Хўш?.. — қошлари чимирилди райкомнинг.

— Энди, ўз билганича кўп ишлар қилган экан-да. Бўлмаса, турмадан қочганлар уникида нима қиларди? Бошқа бундайроқ одамнинг уйи қуриб қоптими?

— Ҳимм… — дея Ҳайбатуллонинг гапини бўлди райком.

Ҳайбатулло «Айтаётганларим унга маъқул келяпти» деган хаёлда яна cайрашда давом этди:

— Мен сизга айтсам, охирги пайтларда шу Толмас…

Яна унинг гапи бўлинди. Бу сафар райкомнинг ўрнидан туриб кетгани уни сўзлашдан тўхтатди.

— Қизи топилдими? — сўради Лазиз Эшбўриев.

— Йўқ, лекин…

— Боринг, ҳурматингиз борида, ҳурматли агроном, — дея райком томоғини қириб қўйди-да, жойига бориб ўтирди.

Ҳайбатуллонинг пешонасидан совуқ тер чиқиб кетди. У қулт этиб ютинди-да, секин ўрнидан турди.

— Ҳозирча колхозга қараб туринг. Толмас Бадриддиновичнинг нафақат районда, балки областдаям обрўси баланд. Тушундингиз-а?

Ҳайбатулло ҳеч вақони тушунмаганди. Қандай тушунсин? Лазиз Эшбўриев, бир у ёқдан, бир бу ёқдан гапираётган бўлса. Аммо шунга қарамай, бошини қимирлатиб «Тушундим», деди ва эшик томонга йўналди.

Йўлакда ёрдамчига дуч келди. Ёрдамчи унга савол назари билан қаради. Бироқ бундай қарашлар мазмунини англашга ақли етмаган Ҳайбатулло пешонасидаги терни арта-арта унинг ёнидан ўтиб кетди. Ташқарига чиқиб, машинага ўтираркан: «Идорага ҳайда!» деди жаҳл билан Элёрга.

— Хўжайин, ўхшамадими? — гап қотди Элёр.

— Ўхшамади, лекин совсеммас, ўхшатамиз, — дея Ҳайбатулло хўрсиниб қўйди ва бир муддат хаёл сурди-да, ҳайдовчига юзланди: — Менга қара, анави Толмас ҳар доим райкомнинг олдидан оғзи қулоғида чиқармиди?

— Йў-ў-қ, ўнтадан биттасида. Қолган пайтлари қовоғи осилиб чиқарди-да, ўзини машинага отиб юборарди. Шундай пайтда бирон нима деб қолсам, нақ балога қолардим. Бир шу энамдан сўкмасди, — дея жавоб берди Элёр.

— Шунақа дегин. Тушунарли… — деб пешонасини қашлаган Ҳайбатулло «Бундан чиқди, мен биринчи кунданоқ бўшлик қилаётган эканман-да. Кимдир, қачондир қамчингдан қон томмаса, тўртта одамга бош бўлолмайсан, девди. Демак, бундан бу ёғига олдимдан келганни тишлаб, орқамдан келганини тепишим керак. Шошма, унда эшакдан нима фарқим қолади? Эй-й, эшаклигимни биров билиб ўтирибдими? Ўзи қайси аҳмоқ баджаҳлларга нисбатан шу гапни ўйлаб топган? Ҳа-а, кўролмайдиган, мулойим супурги, кучугигаям сўзи ўтмайдиганлар мендай зўр бўлолмаганларидан… Шошма, нималар деяпман ўзи? Қаердаги майда-чуйдага аралашиб қолдим-а?» дея хаёлидан ўтказди. Сўнг Элёрга қарамаган кўйи:

— Молхонага борамиз, — деб қўйди.

У шунчалик паст овозда гапирдики, Элёрга минғирлаб қўйгандай туюлди. У Ҳайбатуллога қараб:

— Бир нима дедингизми? — деди.

— Нима, қулоғинг карми?! Хаёлинг қайси гўрда?!

«Онангни эмгурларнинг ҳаммаси бир гўр экан! На иссиқ ёқади буларга, на совуқ» хаёлидан ўтказди Элёр ва газни қаттиқ босди. Шу пайт машина ғилдираги каттароқ чуқурга гурс этиб тушди-ю, Ҳайбатулло сал бўлмаса, пешонасини олд ойнага уриб олаёзди.

— Асфальт қилинмаганига минг йил бўп кетди. Йўлнинг соғ жойи қолмаган, — деди шу заҳоти Элёр ўзини оқлаш учун.

— Одамнинг пешонасидаги иккита кўз нимага берилган?! — дея ҳайдовчига ўқрайиб қаради агроном.

Бу сафар юмшоқ гапирди ва шу билан, барибир, Толмас Бадриддиновичдай бўлолмаслигини кўрсатиб қўйди. Элёр унинг ожизлигини ич-ичидан ҳис этди. Ҳайбатулло иккинчи рақамли раҳбар бўлиши мумкин. Ҳаттоки бундай лавозимда ҳар қандай одамнинг белини букиб қўйишга кучи етади. Аммо биринчи рақамли раҳбар бўлолмайди. Биринчи бўлдими, у ожизланади ва оқибатда қўл остидагиларнинг таъсирига тушиб қолади, ҳаттоки Элёр каби оддий ҳайдовчининг ҳам.

— Шокирбойнинг ишини бориб бир кўрайлик. Бечорага жабр бўлди-да. Дайработдаги гапдан хабаринг бордир? — деди Ҳайбатулло бир муддат жимликдан сўнг худди тенгқур ҳамсуҳбати билан гаплашаётган одамдай.

— Ҳа, эшитувдим. Раисга сакрабдими, бир-иккита бўлиб?

— Нималар деяпсан? Тарбия кўрган, болаларни қанчадан бери ўқитиб келган одам шундай ишга қўл уриши мумкинми? Эшитганларингнинг ҳаммаси миш-миш. Сен ким шу мазмунда гапирса, дарров оғзига уришинг керак. Чунки бундан бу ёғига Шокирбой аканг ҳисобланади. Тутинган аканг. Керак бўлса, бир-бирларингга ёрдам беришларинг зарур. Шунда биринг икки бўлади. Ҳали шошманглар, раислик бутунлай қўлимга ўтсин, ўзим сизларни қондошдай қип қўяман.

— Раҳмат, Ҳайбатулло ака. Қўлимдан келганча нима десангиз, қиламан. Ҳеч нимадан қайтмайман. Ана, Маъруфнинг шохини қайириб қўй, дедингиз, буйруғингизни ошиғи билан бажардим. Бундан бу ёғигаям нима десангиз, мен учун қонун.

— Шу гапинг бошқача бўлди-да. Энди бундай қиласан. Раиснинг хотини ёнига борасан-да, қайғурган киши бўлиб, Толмаснинг тозамаслигини секин шипшитиб қўясан. Шундай гапиргинки, у эрини ўлдиришгаям тайёр бўлсин… Айтганча, раиснинг биронтаси борми? Ҳар қалай, ҳар-ҳар замон ўз-ўзидан обком, мажлис баҳона йўқолиб қоларди. Шундай деб, у хотинини алдаши мумкин. Лекин мендай одамни алдолмайди.

Элёр жавоб беришдан олдин Ҳайбатуллога қараб қўйди-да, илжайди.

— Ҳа-а, муттаҳам! Тиржайишингдан икковингнинг тилинг бирга ўхшайди. Демак, бор. Бундан чиқди, сен ҳам сўфимассан. У бир эшикка кирса, сен иккинчисига кирасан. Тўғри топдимми? — дея ҳиринглаб кулди Ҳайбатулло.

— Йўғ-э, мен ҳеч чапга юрмаганман. Лекин Толмас Бадриддинович тез-тез Каттатегирмонга борарди. Кейин менга рухсат бериб, ўзи қаергадир кириб кетарди. Лекин очиғи қайси кўча, уйга киргани, ким билан учрашганини билмайман.

— Ана, айтдим-ку. Бекордан-бекорга Каттатегирмонга бормайди. У ерда ҳалигидақалар кўп… Энди-чи, ҳалиги айтганимни секин хотинчасига етказасан.

— Бўлди, Ҳайбатулло ака, худди айтганингиздай қиламан.

— Шу Ҳайбатулло ака, дейишинг сира ёқмайди-да. Қачон раис бова, хўжайин, дейсан?

— Оз қолди-ку. Яна бир марта отингизга «чуҳ» десангиз, ҳар куни эрталаб сизни идорага оборгани уйингизга бориб турибман-да.

Элёр шундай деди-ю, бирдан Ҳайбатуллонинг қизини ўйлади. «Шу баҳонада кетворган қизчангизниям кўрамиз. Бир-икки оғиз гаплашамиз. Вақти келиб қўйнига қўл солиб кўрамиз, хўжайин» дея кўнглидан ўтказди.

(давоми бор)

Нуриддин ИСМОИЛОВ

 

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин: Развиваем систему здравоохранения


Спорт в России и мире
Москва

Андрей Мидловец выиграл якутский финал на первенстве России


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Линетт сыграет против Соболенко во втором круге турнира WTA в Мадриде


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Zoomlion продемонстрировала последние достижения на выставке INTERMAT





Путин в России и мире
Москва

Эксперт: корректировка порогов крупного и особо крупного ущерба по экономическим статьям оправдана и своевременна


Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Ru24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Концерт

Концерт «7 хитов И.С.Баха» в Эрмитажном театре



Москва

Магаданский проект стал лауреатом Международного профессионального конкурса НОПРИЗ на лучший проект – 2023

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net