Добавить новость
123ru.net
World News
Февраль
2019

Тўёна қарзми?

0
Тоғора кўтариб олган, башанг кийинган икки аёлнинг ўзаро суҳбати диққатимни тортди. Аёллар овозини баралла қўйиб гаплашишарди: - Вой ўлсин-а, мен юзта қўй гўштли сомса, тўртта жиззали патир, бир кўйлакли тоза мато қўйиб боргандим, қайтарган нарсасини қаранг, иккита нону саккизта суви қочган булочка, бир лозимлик штапел. Эссиз, шунча пулим-ей. Менга нима зарил эди, шунча харажат қилишни а? Оппоқ дастурхонга ўралган тоғорасини кавлаштира туриб, бири иккинчисига зорланди. - Нимасини айтасиз, мен ҳам бир тоғора сергўшт норин, тўртта патир нон, бир либослик асл мато қўйиб боргандим. Иккита қоқ нон билан бир ҳовуч одамлардан қайтган писта-майиз қўйиб қайтарибди. Ордона қолсин, меҳмонларининг тоғорасига тузукроқ нарса қўёлмаса, тўй қилиб нима қилади?.. Улар бири қўйиб бири олиб, тўй қилган бечоранинг камбағалдан қашоққа, бечорадан гадойга солишар, бисотидаги қарғиш «луғат»идан жой олган бор сўзлар билан “сийлашарди”. Катта кўчада бор дунёни унутиб тўйга олиб борган тўянасини миннат қилаётган хотинларга қараб, кексаларнинг гапларини эсладим: «Тўй кўпники, тўй бошласанг, Аллоҳнинг ўзи баракасини беради, меҳмонлар ризқини ўзи билан бирга олиб келишади». Қизиқ, ризқини ўзи билан олиб келадиган меҳмонлар анави аёлларга ўхшаб элга овоза қилиб миннат қилиш учун тўёна оборишадими? Анча йил олдин ша ҳолат билан боғлиқ бир ғурбатга гувоҳ бўлгандим. Жамоадошимиз ўғил уйлантирадиган бўлди. Ўша ҳамкасбимизнинг қариндошлари ҳам биз билан бирга ишлашарди. Тўй куни яқинлашавергани сайин, ҳалиги аёлнинг пичинг- кесатиқларига чидаб бўлмай қолди. «Биз фалончи уйланганида манавинча тўёна бергандик, пистончи ўғлига суннат тўйи қилганида бир қоп гуруч, ўттиз кило ёғ оберганмиз. Қайнсинглим қизини чиқарганида тўртта болиш, иккита бахмал кўрпача қилганман. Энди биз ўғлимизни уйлантиряпмиз, улар ҳам қарзини қайтаришсин-да! Тўёна қарз дегани, қарзларини узиш фурсати келди…» Бу гапларни ким тўғри келса гапиради, ҳатто, “сизларга айтаман, эримнинг қариндошларига етказинглар”, деган иддаони ҳам гап орасида қистириб ўтишни канда қилмасди. Аёлнинг миннатларини эшитиб, тўғриси, ўз- ўзимдан хижолат тортардим. Тўй элники, кўпники. Халқимиз қадим-қадимдан тўй бошлаган маҳалладоши, қариндошию биродарига ёрдам тариқасида тўёна берган, бу эҳтиром тагзамирида, бизни ҳам тўйларга етказсин, тўйга насибамиз қўшилсин, деган эзгу истак борлиги кўнгилни қувнатса, ҳозирги пайтга келиб бу қадриятимизни мутлақо бошқача талқин этиб, ҳар ким ўз билганича, ўзи истаганича элга ёт урфларни кашф этиб, камига унинг номини «тўёна» деб аташаётгани ачинарли. - Тўйларда тоғора-тоғора егулик, сарпо-суруқ олиб бораётган хотинлар, аввало оборган нарсасидан минг чандон ортиғини опкелиш илинжида тугун тугади,- дейдилар тошкентлик муштариймиз Замира Шамсиева.- Ахир тўй энг муродбахш, энг гўзал орзунинг ушалиши-ку! Бундай ажойиб тадбирга олиб борган нарсалари тўйга келганларга тортиқ этилишини, бу ҳам садақанинг бир тури эканини, шу баҳона Аллоҳ уни тўйга шерик қилаётганини англаб етишмайди. Мен тўйнинг эртаси куни, “тоғорамга кам нарса солиб юборибсан, мен фалон минг сўмлик овқат, пистон минг сўмлик мато олиб боргандим, сен қайтарганинг опкелган нарсаларимнинг лоақал ярим нархичалик эмас”, деган гапларни айтиб жанжал тўполон кўтарганларни ҳам кўрганман! Унақалар ҳаё чегарсини, одамийлик ҳадини ошиб ўтган юзсизлар! Тўёна қарз сифатида берилмайди. Қарз- бу омонат. Омонат эса маълум бир вақтга берилади, уни қайтариш шарт. Тўёна эса кўнгилдан чиқариб берилади. Тўёна олган одамнинг кўнглида бўлсагина, қурби, имконияти етсагина, тўёна берган кишиси тўй қилаётганида қайтариши мумкин. Аммо у қарз каби бўйинда мажбурият туради, дегани эмас. Чиндан ҳам, қарз-омонат, вақти соати келиб омонат эгасига қайтарилиши зарур. Аммо тўйга деб берилган ёрдам, тўй қилаётган одамнинг оғирини енгил қилиш учун, қўллаб юбориш учун қилинади. Тўй бошлаганда “тўйингга берган совғамни қайтар, сенга ёрдам бергандим, энди уни олиш вақти келди”, деб сурбетларча таъна қилиш учун эмас-ку, тўғрими? Одам боласи инсоний фазилатлар, инсонга хос ҳис-туйғулар билан ҳақиқий ҳазрати инсон бўлади. Нафсоний ва ҳавойи истакларга ҳаддан зиёд асирлик эса уни инсонлик қиёфасидан маҳрум этади. Тўйга тўёна атаган киши қарз эмас, биродарига имконияти даражасида ёрдам бериш билан силаи раҳмга ҳам риоя этган бўлади. Кавсар НУР Манба: Azon.uz





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net