Қирғизистонда ўртача ойлик миқдори 228 долларга тенглашгани хабар қилинди
2018 йилнинг ноябрида Статистика қўмитаси ўртача иш ҳақи миқдори 15 минг 752 сўм (226 доллар)га тенглашганини маълум қилган эди. 2017 йилда эса бу кўрсаткич 14 минг 800 сўм бўлган.
Халқаро ташкилотларнинг билдиришича, Марказий Осиё давлатлари орасида энг кўп ўртача ойлик иш ҳақи Қозоғистонда бўлиб, у 480 долларга тенг.
Туркманистонда бу миқдор 320 долларни, Ўзбекистонда 235 долларни, Қирғизистонда 220 долларни ва Тожикистонда 110 долларни ташкил қилади.
Жаҳон давлатлари орасида энг кўп ўртача иш ҳақи Швейцария, Норвегия ва Люксембургда берилади. Бу давлатларда ўртача ойлик 3,5 минг доллардан кўпроқдир. АҚШда ўртача ойлик 3 120 доллар, Россияда 615 доллар.
