Добавить новость
123ru.net
World News
Ноябрь
2018

Сенатор фермерга қасам ичириш билан ҳосил кўпайиб қолмаслигини айтди

0
Шу кунларда Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган “фермерлар қасамёди” ҳам аслида юқорида келтирилган мақсадга эришиш ниятида амалга оширилган. Лекин, бу қанчалик тўғри бўлди ва бу қасамёд билан қишлоқ хўжалигидаги бугунги аҳволни яхшилаб бўладими?


Бу саволни Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова ўз партияси расмий сайтида “Қасам билан ҳосил кўпаядими?” деган сарлавҳа остида эълон қилган мақоласида ўртага ташлаган.


Қасамёд нималиги ҳақида фикр юритар экан, сенатор Ворисова бундай ёзади:


«Қасамёд – ҳарбий ёки бошқа шу турдаги хизматга кираётганда, маълум бир статусни олаётганда (масалан, фуқаролик олаётганда ёки судда гувоҳлик бераётганда), лавозимга тайинланаётгандаги расмий ва тантанали онт ичиш маросими. Қасамёд фақат оммавий тарзда (омма кўз ўнгида) амалга оширилади ва қасамёд қилувчига уни – қасамёдни адо этмагани учун юридик жавобгарликни юклайди».


Демократик тузумларда қасамёд масъулият ҳажми улкан бўлган, масъулиятсизлик оқибатида жамият катта талофат кўриши мумкин бўлган ҳолатларда ҳамда судда – ҳақиқатни юзага чиқаришга сафарбар этилган идорадагина қўлланади”.


Сенатор амалдаги қонунчиликка кўра фермер тадбиркор эканлигини эслатиб ўтган..


“У қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштиради ва ўз фаолиятини бозор талаблари асосида юритиши керак. Фермерга қасам ичириш билан биз унга “маънавий чеклов” қўймоқдамиз, деҳқонни қасамга таянтириш жамиятимиз ривожи учун фойда келтирадими ёки зарар?”, деб ёзади сенатор Ворисова.


Мақоласи давомида сенатор навбатдаги саволларини ўртага ташлайди:


Бу ҳолат раҳбарият олдида “янгилик” яратиб обрў олишга уриниш эмасми? Қишлоқ хўжалигидаги салбий ҳолатлар саноқли бўлса, барчага “оммавий” қасам ичириш зарурми? Агар бундай ҳолатлар кўп бўлса, унда уларни келтириб чиқарган сабабларни тахлил қилиш, тизимли чоралар кўрилиши керак-ку!


Сенаторнинг фикрича, фермерларнинг бу йилги ноқулай шароитда мўлжалдаги ҳосилни етиштира олмаганлиги учун нафақат об-ҳаво ёки дехқоннинг дангасалиги, уддабурон эмаслиги айбдор эмас, балки ишни ташкил қилишдаги тизимли камчиликлар сабаб бўлган.


“Туманларда бўлиб фермерлар, тажрибали дехқонлар билан сухбатлашиб қуйидаги сабабларни аниқладик. Яъни, фермерларда зарур даражада билим етишмаслиги, техникалар эскиргани ёки етишмаслиги, ернинг мелиоратив ҳолатини тўғри баҳолай олмаслик ва унга чора кўришдаги ночорлик, фермер хўжаликларнинг аксариятида агрономлар етишмаслиги, уруғчиликнинг ачинарли аҳволдалиги, суғориш илми унутилиб бораётгани, сув тақсимотидаги ҳатоликлар ва яна бир қатор [камчиликлар мавжуд]”, деб ёзган сенатор Ворисова.


Сенаторнинг фкирича, қишлоқ хўжалигидаги қийинчиликларни бартараф этиш учун аввало юқорида келтирилган камчиликларни қандай йўқотиш мумкин деган саволга жавоб топиш керак. Балки майда фермер хўжаликларидан уюшма ташкил этиб, уларда иш бошқарувчи, агроном, бухгалтер, тракторчи, сувчи каби зарур лавозимлар жорий этилиши молия ишларидаги, агрономия ишларидаги, умуман ишни такшил этишдаги камчиликларни олдини олар. Мана шундай фермер- дехқон уюшмаларига тажрибали инсонлар бошчилик қилса фермерларнинг маъсулият ҳисси бир қанча кўтарилар?


Мақоласини сенатор Ворисова юқоридаги гаплар унинг шахсий фикрлари эканлигини таъкидлар экан, мутахассислардан бу мавзуда таклифлар беришларини кутиб қолишини ёзган.


16 ноябрь куни Сирдарë вилоят маркази Гулистон шаҳри ҳокимлиги қаршисида “ғалладан мўл ҳосил етиштиришга азму қарор қилган фермерларни “юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиш, нопок ишларга қўл урмаслик” бўйича уюштирилган қасам ичтириш тадбири бўлиб ўтган эди.


Озодликнинг аниқлашича, фермерларга қасам ичтириш тадбирлари бутун мамлакатга тарқалган.


Қасам ичтириш тадбирлари секин-аста бошқа соҳаларга ҳам кўчмоқда.


20 ноябрь куни Самарқанд вилоят, Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг 150 нафар шифокори ва 150 нафар ҳамширалари туман мутасаддилари, кенг жамоатчилик олдида қасамёд қабул қилди, деб хабар қилди zarnews.uz сайти.


Сенатор Мақсуда Ворисова 1961 йилда туғилган, Тошкент вилоят, Зангиота туманидаги 19- қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири. Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси аъзоси, I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланган.





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net