Добавить новость
123ru.net
World News
Октябрь
2018

АҚШнинг бешта нуфузли университети вакиллари Ўзбекистон билан танишди

0
Сўнгги вақтларда бутун дунёда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Хусусан, хорижий давлатлар ёшлари мамлакатимиз ҳақида яқиндан билишга интилишяпти. Бунда нафақат бой тарихий-маданий меросимиз, балки кенг кўламда давом эттирилаётган ислоҳотлар туфайли Ватанимизнинг барқарор тараққиётга эришиб, халқаро миқёсда мавқеи юксалиб бораётгани ҳам муҳим омил бўлаётир. Бунга яқинда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида АҚШнинг бешта етакчи олий ўқув юрти — Бостон, Нью-Йорк, Калифорния, Бэйлор университетлари ҳамда Огайо штати университети талабалари иштирокида ўтказилган тадбирни мисол сифатида келтириш мумкин. Унда хорижлик йигит-қизларга мамлакатимиз тарихи, сайёҳлик салоҳияти, халқимиз анъана ва қадриятлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Юқорида санаб ўтилган олий таълим даргоҳлари, чиндан ҳам, жаҳонда катта обрў-эътиборга эга. Масалан, Бостон университети 1839 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда дунёдаги 100 та энг нуфузли олий ўқув юрти рўйхатига киради. Бу ерда 30 мингдан ортиқ талабалар ўқийди, тўрт мингга яқин олим ва ўқитувчилар фаолият юритади. 1831 йилда асос солинган Нью-Йорк университетида эса 50 мингдан зиёд йигит-қизлар таҳсил олади. Унинг битирувчилари ва педагогларидан 31 нафари Нобель, 19 нафари “Оскар”, “Эмми”, “Гремми” мукофотлари лауреати бўлган. Калифорния, Бэйлор университетлари ва Огайо штати университети ҳам юксак салоҳияти билан ажралиб туради. Тақдимот чоғида меҳмонлар элчихонанинг тарихий биноси ҳамда Ватанимиз ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар билан яқиндан танишишди. Ҳунармандларимиз ва санъатшуносларимиз асарлари, шунингдек, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, туризм имкониятлари, таълим ҳамда бошқа соҳаларни равнақ топтириш борасида қилинаётган ишлар, эришилаётган натижалар талабаларда катта таассурот қолдирди. Бундан ташқари, қадимий масканлар, обидаларни асраб-авайлаш, Буюк Ипак йўли бўйлаб туризм йўналишларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, бир қатор давлатлар сайёҳлари учун виза тартиби соддалаштирилгани тўғрисида маълумотлар берилди. Иштирокчиларнинг тасаввури янада бойиши учун уларга босма материаллар, брошюралар тақдим этилди. Ватанимиз тарихий-маданий ҳаётидан сўзловчи фильм намойиш қилинди. Бостон университети декани Уолтер Монтаньо тақдимот юқори савияда ташкил этилганини билдириб, “Самарқанд, Бухоро, Тошкент каби тарихий шаҳарлар тўғрисида ҳикоя қилувчи фильм ва материаллар қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди. Келгусида ҳам бундай тадбирларни давом эттириб, талабаларимизни Ўзбекистон билан янада яқинроқ таништириш истагидамиз” дея таъкидлади. Огайо штати университети 4-босқич талабаси Эмили Липстронинг айтишича, ҳар жума куни улар учун Америка ва хорижий давлатлар муассасаларига саёҳат уюштирилади. Бу гал Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида тадбир бўлишини эшитиб, унда иштирок этишни сабрсизлик билан кутди. “Юртингиз ҳақидаги маълумотлар билан танишгач, менда Ўзбекистонга бориш, бу гўзал мамлакатни ўз кўзим билан кўриш нияти туғилди” деди у. Шавкат ОРТИҚОВ тайёрлади. Манба: "Халқ сўзи"





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net