Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари АЭС қурилишига старт беришди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистонда АЭС қурилишига старт беришди. Бу ҳақда "Uznews.uz" манбаси хабар берди.
Икки давлат раҳбарлари бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро биринчи форуми доирасида Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган Атом электр станцияси лойиҳасига старт бериш учун рамзий тугмани босдилар.
Маълумот учун, Атом электр станцияси Тўдакўл сув омбори яқинида қурилиши режалаштирилган.
