ҚОЗОҒИСТОН – “Ўзбекистонликларга ўқиш бепул деб ваъда қилинди, аммо энди пул сўрашаяпти”
ОЛМАОТА. “Мен Қозоғистон фуқаросиман. Ўзбекистондан кўчиб келганман. Яқинда Ўзбекистондан жияним қўнғироқ қилди. Жиянимнинг айтишича, бу йил Қозоғистон олий ўқув юртлари ўзбекистонлик ёшларни имтиҳонсиз қабул қилаётган экан. У ҳам ҳужжат тайёрлаб, КазАТКдеб номланган олий ўқув юртига қабул қилинибди. Жиянимнинг илтимосига кўра, ўқиш учун пулни банкка тўлаб, квитанциясини таълим даргоҳига олиб бордим. У ерда ўзбекистонлик талабалар учун алоҳида бир хона ажратилган экан. Ўша хонада негадир бақир-чақир бўлаётган экан. Суриштириб кўрсам, ўзбекистонлик ёшларга дастлаб грант асосида ўқийсизлар, деб ваъда бериб, энди пул талаб қилишаяпти экан. Шу боис улар ўз аризасига кўра ўқишдан воз кечмоқда экан...”
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!