БМТ Бош котиби роҳинжа мусулмонлар қирғин қилингани тўғрисида ёзган журналистларни қамоқдан озод этишга чақирди
3 сентябрь куни Мьянма суди Reuters агентлиги журналистлари 32 ёшли Ва Лоeн ва 28 ёшли Киав Со Оони Мьянмада роҳинжа мусулмонларининг қатлиом қилинишига оид маълумотларни жаҳон ҳамжамиятига ошкор қилганликда айбдор деб топиб, ҳар бирини 7 йилданга қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
Мьянма президенти, собиқ ҳуқуқ фаоли ва 1991 йилги Нобель Тинчлик мукофоти лауреати Аунг Сан Су Чжи 13 сентябрда суд ҳукмини қўллаб-қувватлаб: «Улар журналист бўлганлари учун қамалмадилар. Суд уларни Давлат сири тўғрисидаги қонунни бузганликда айбдор, деб топгани учун қамалдилар»,-деб айтган эди.
Гутерриш 20 сентябрдаги баёнотида журналистлар ўз касбий вазифасини бажаргани учун жазоланмаслиги кераклигини таъкидлар экан: «Умид қиламанки, ҳукумат уларни қамоқдан тезроқ чиқариш учун авф этади», -деди.
2017 йилнинг августида Мьянмада ҳарбийлар рохинжа мусулмонлар қарши қирғин уюштирган эди. БМТ, АҚШ ва Европа Иттифоқи бу қирғинни “этник тозалаш”, деб баҳолаган. Халқаро ташкилотлар қирғин пайтида 7 мингга яқин роҳинжа мусулмони ўлдирилганини айтиб келадилар.
Мьянмадаги қирғин оқибатида камида 700 минг рохинжа мусулмон Бангладешга қочишга мажбур бўлган.
