Добавить новость
123ru.net
World News
Август
2018

Қорақалпоғистонда замонавий ихтисослаштирилган болалар боғчаси қурилади

0
Оролбўйи минтақасидаги болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, болалар ногиронлигининг олдини олиш, ногирон болаларга тиббий-ижтимоий ёрдамни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида 2018 йилнинг 16 августида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оролбўйи минтақасидаги болалар учун реабилитация марказига эга ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрида”ги ПҚ-3909-сонли Қарори қабул қилинди.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 2018 йил 30 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида алоҳида эҳтиёжли болалар учун 188 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу мактабгача таълим муассасалари 21 мингдан ортиқ болаларни қамраб олган.

Асосий муаммолардан бири – муассасалар замонавий реабилитация ускуналари, тиббий жиҳозлар, мутахассисларнинг тузатув-педагогик фаолияти учун жиҳозлар, ўқув-дидактик материаллар ва АТ-дастурлари билан таъминланмаган.
Кўпгина мактабгача таълим муассасаларида инфратузилма ва мавжуд моддий-техника воситалари алоҳида эҳтиёжга эга болаларни тарбиялаш ва ривожлантириш талабларига жавоб бермайди.

Ногиронликнинг олдини олиш бўйича ишларни кучайтириш, муҳтож бўлган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш, ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, ижтимоий ҳаётга фаол жалб қилиш мақсадида Оролбўйи минтақасидаги болалар учун реабилитация марказини ташкил этувчи ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини яратиш (реабилитацион-таълим муассасаси) долзарблик касб этди.

Ихтисослаштирилган муассасалар ногирон болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш, уларнинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятларига мувофиқ тарбия ва реабилитация қилиш бўйича тажриба лойиҳаси шаклида ташкил этилади ва бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Объектни қуриш ва жиҳозлаш ҳайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, кейинчалик объект Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига топширилади.

Ихтисослаштирилган муассаса таълим-тарбия ва соғломлаштирувчи муассаса бўлиб, асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
саломатлик имкониятлари чегараланган болаларни тиббий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;
касалликлар профилактикаси ва даволаш;
боланинг ривожланишида оғишларнинг зарурий тузатилишини амалга ошириш;
бола шахсининг пойдеворини шакллантириш, унинг билим қобилиятини ривожлантириш;
боланинг интеллектуал, шахсий ва жисмоний ривожланишини таъминлаш;
болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;
болаларни мактабга тайёрлаш.
Ихтисослашган муассасалар ихтисослашган кўп тармоқли мактабгача таълим муассасаси ва реабилитация марказидан иборат.

Ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим муассасаларида иш жадвали ҳафтасига 5 кун – 24 соатни ташкил этади ва бу 120 нафар болалар учун мўлжалланган бўлади; муассаса Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, "Нур" ҚВП манзилида жойлашади.
Реабилитация марказида ихтисослашган кўп тармоқли мактабгача таълим муассасасининг ўқувчилари учун даволаш ва реабилитация жараёнини ташкил этиш ҳафтанинг 5 кунига белгиланган вақт – 9 соатдан иборат бўлади.
Болаларни ихтисослаштирилган муассасага қабул қилиш белгиланган тартибда тиббий-психологик-педагогик комиссия тузиш асосида амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган муассасада 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар рўйхатга олинади.
Турлича жисмоний ёки ақлий ривожланишда оғишга эга болаларни соғломлаштиришга қаратилган реабилитация тадбирлари реабилитация марказида тўлиқ тиббий ходимлар томонидан амалга оширилади.
Реабилитация маркази инфекцион касаллар билан алоқа йўқлиги тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда, болаларни амбулатория-поликлиника марказига жойлаштириш учун белгиланган тартибда қўшимча даромад олиши керак.
Реабилитация марказида болаларни қабул қилиш жадвали ҳафтада 6 кун – 9 соат давомида ўтказилади. 





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net