Добавить новость
123ru.net
World News
Август
2018

Раҳбар сизни қадрлашини англатадиган 8 белги

0

Раҳбарингиз сиз ҳақда қандай фикрда эканини қуйидаги маълумотлар орқали аниқлаш мумкин.

Ҳар қандай ишда ҳам раҳбар билан яхши муносабатда бўлиш – касбий муваффақиятнинг ажралмас қисмидир. Охир-оқибат, карьерангиз унинг қўлида. Ишга олиш, лавозимни ошириш ёки ишдан бўшатишни у ҳал қилади.

Bates Communications компанияси ижрочи директори ва «All the Leader You Can Be» китоби муаллифи тўғри йўлда эканингизни билдирадиган, кўзга кўринмас белгиларни пайқашда ёрдам беради.

1. Сизга нисбатан қаттиққўл
Раҳбар салоҳиятингизни кўриб, ишингизга кўпинча баҳо беради, бироқ ҳар доим ҳам ижобий эмас. Баъзилар бу тамойилни «урадими – демак севади» деб атаган бўлишарди. Бунинг бари раҳбарингиз унинг танқидини тўғри қабул қиласиз ва кўпроқ масъулиятга тайёрсиз деб ҳисоблаши билан боғлиқ.

Бошқа вариант ҳам бор: сизни танқид ҳам қилишмайди, мақташмайди ҳам. Раҳбар сиз ўз қадрингизни биласиз деб ўйлаши, талтайиб кетишингизни истамаслиги ёки вазифаларни доим яхши бажарганингиз учун ижобий баҳо қўйишни унутиши мумкин. Ёқимли сўзни кутиб ўтириш ўрнига ишингиз бўйича муносабат билдиришни сўранг. Шундай қилсангиз, самаралироқ бўлади.

2. Сизни синашади
Вақти-вақти билан ишга кўмиб ташлашлари ёмон эмас.

Раҳбар баъзида сиз эплай оладиган ҳажмдан кўра кўпроқ вазифа беради. Бироқ сизни жазолаш мақсадида эмас. Бу ўзига хос таҳдид бўлиб, уни қабул қилгач, кейинги сафар ўз қадрингизни исботлай оласиз.

Сюзанна Бейтс, CEO Bates Communications


3. Фикрингизни қадрлайдилар
Бошлиғингизга ёқиш-ёқмаслигингизни ўйлаб хавотирга тушишни бас қилинг. Чунки энг муҳими – сизни ҳурмат қилиши, жиддий масалаларда фикрингизга қулоқ солиши. Компания ривожига катта ҳисса қўшаётган бўлсангиз, ўзаро симпатия катта аҳамият касб этмайди.

Агар раҳбар йиғилишда муҳокама қилинаётган масала юзасидан кўпинча фикрингизни билишга қизиқса, кейин эса уни ижобий баҳоласа, бу - яхши белги.

Брюс Тулган, CEO Rainmaker Thinking


4. Сизга биринчи бўлиб мурожаат қилишади
Агар янги вазифа билан раҳбар биринчи бўлиб сизга мурожаат этса, бу сизда қимматли ходимни кўришларининг белгиси. Оддий масалани ҳал қилиш бўладими ёки жиддий лойиҳага киришишми, бунинг аҳамияти йўқ.

5. Сизни намуна қилиб кўрсатишади
Бошқа ходимлар вазифаларни бажаришда қийналаётган бўлишса, раҳбар уларни сизга ёрдам, кўрсатма беришингиз ёки намуна кўрсатишингиз учун юборади.

6. Муҳим вазифаларни сизга ишонишади
Агар муҳим мижозлар билан шуғулланишни сиздан сўрашса, бу сизга ишонишларини кўрсатувчи аниқ белги. Раҳбарлар кўпинча мажбуриятларни энг истеъдодли ишчилар орасида тақсимлайдилар. Балки бунинг учун медаль олмассиз, бироқ муҳим лойиҳага кириша оласиз.

7. Ишларингиз билан қизиқишади
Агар раҳбар сизни қадрлаб, бундай ходимни йўқотишни истамаса, вақти-вақти билан режаларингиз, барчаси сизни қониқтираётгани билан қизиқади. Бу сўровга тортиш эмас, бу - яхши ходимларни қандай қилиб «ушлаб қолиш»ни тушунишда ёрдам берадиган суҳбат.

8. Сиздан бошқаларга ўргатиш сўралади
Агар раҳбар янги ходимларни сизга «топширса», қўшимча иш бераётгандек туюлиши мумкин. Баъзи ҳолларда ростдан ҳам шундай.

Бироқ бу сизнинг муваффақиятларингиздан қониқаётгани ва янги ходимлар устоздан ўрганишини исташини ҳам англатади. Ортиқча ишдан нолиш ўрнига шахсий етакчилик қобилиятларини ривожлантириш ва тажрибангизни намойиш этиш имкониятидан фойдаланинг.





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net