Исроил Россиянинг Суриядаги Эрон қўшинларини чегарадан юз километр узоққа кўчириш таклифини рад этди
Хабарларда айтилишича, Нетаняҳу учрашув чоғида ҳар доимгидай Эрон қўшинлари ва уларнинг иттифоқчиларини Суриядан чиқариш талабини қўйган. Бироқ Исроил нашрлари Нетаняҳу Россия таклифини қабул қилгани ёки рад этгани ҳақида билдирмаган.
Reuters агентлиги эса Исроил ҳукуматидаги манбасига таянган ҳолда Нетаняҳу Россия таклифини рад этгани ва Лавровга: “Биз эронликлар чегарадан юз километр узоқликдаги масофга жойлаштирилишига ҳам йўл қўймаймиз”, деб жавоб қайтаргани ҳақида ёзди.
Нетаняҳу фикрича, Эрон узоқ масофага отилувчи ракеталарга эга ва бу ракеталар Суриядан отилса Исроил ҳудудига етиб келиши мумкин.
Бинямин Нетаняҳу Москвада 11 июлда Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашган эди. Музокаралар чоғида Бинямин Нетаняҳу, агар Эрон қўшинлари Суриядан олиб чиқиб кетилса, Исроил Башар Ассаднинг ҳокимиятда қолишига қаршилик қилмаслигини билдирган.
