Ўзбекистонда Жаҳон велосипед куни муносабати билан велотур ўтказилади
Велотурда дипломатик корпус вакиллари иштирок этади. Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари ҳам иштирокчига айланиши мумкин.
Мусобақа «Ўзбекистон «меҳмонхонасидан Махтумқули кўчаси орқали «Тошқишлоқхўжаликмаш» чоррасигача давом этади. Старт — 9:00 да (рўйхатга олиш — 7:00 дан 8:00 гача). Қўшимча ахборотларни 237−47−44 рақами орқали олиш мумкин.
