Долларнинг расмий курси тушишда давом этмоқда
Марказий банк 29 май кунидан бошлаб сўмга нисбатан хорижий валюталарнинг янги курсини эълон қилди.
Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси 15.70 сўмга тушиб,7982.25 сўмни ташкил қилди.
Евро эса 97.47 сўмга тушиб, 9299.32 сўмни ташкил қилди.
