Ўзбекистон ТИВда муҳим тайинловлар амалга оширилди
ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича,Дилшод АхатовЎзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига вазир ўринбосари этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Д.Ахатов бунга қадар ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Германия Федератив Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчи лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, ТИВ Консуллик ҳуқуқий департаменти бошлиғи этиб тайинланган Улфат Қодиров ҳам таништирилди. У илгари Туркия Республикасида фавқулодда ва мухтор элчи лавозимида ишлаган.
