ФАРҒОНА – "Иши битиб эшаги лойдан ўтган университет раҳбарияти ҳаққимизни қайтармаяпти"
Жорий йил 4 апрелда ўтказилган "Талабалар театр студиялари" фестивалининг ҳудудий босқичида ФарДУ номидан бизнинг жамоа қатнашди. Ижодий танловга яхши тайёргарлик кўриш учун профессионал режиссёр, саҳна декорацияси ва либослар зарур эди. Ушбу масалада маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул Аҳад Салмоновга мурожаат қилдик. У бизга университет ректори Хоразмда сафарда экани, режиссёр, декорация ва либос учун ўз ёнимиздан пул сарфлаб туришимизни, ректор қайтгач ўша маблағ пластик картамизга туширилишини айтди. Унинг ваъдасига ишониб, режиссёр учун саккиз юз минг, либослар учун уч юз минг сўм ва бошқа ижодий ишлар учун анчагина пул сарфладик.
Танлов ўтганига бир неча ой бўлмоқда, аммо ҳали-ҳануз бизга пулни тўлаб беришмади. Масалан, Қўқон давлат педагогика институти талабалари билан гаплашганимизда, улар барча харажатлар олийгоҳ томонидан тўлангани, ҳатто мукофот пули берилганини айтишди. Иши битиб эшаги лойдан ўтган Фарғона давлат университети раҳбарияти эса университет шарафини ҳимоя қилиб фахрли 2-ўринни олган талабаларини тақдирлаш уёқда турсин, уларнинг чўнтагидан сарфлаган пулини ҳам қайтармаяпти. Бу масалада ректоратга қатнайвериб чарчадик. Фарғона давлат университети маъмуриятига Рамазони шариф ойида Оллоҳдан инсоф тилаб қоламиз".
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
