Юнусобод туманида яшовчи фуқарони 24-сонли автобус уриб юборди
Воқеа 9 май май куни соат тахминан 23:58 да содир бўлган. 24-сонли автобуснинг уриб юбориши натижасида фуқаро оғир тан жароҳати олиб, шифохона ётқизилган.
"UzNews.uz" нинг "Мобиль мухбири" хабарига кўра, Юнусобод тумани ҳудудида ҳаракатлаётган 24-сонли маршрут автобус 9 май куни фуқарони уриб юборган.
"UzNews.uz" ишончли манбасининг маълум қилишича, ЙТҲ соат тахминан 23:58да содир бўлган. Унда тан жароҳати олган 1985 йилда туғилган, шу тумандаги 8-даҳа 7-уйда истиқомат қиладиган С.А. шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг хабар беришича, ҳозирча тан жароҳати олган фуқарога қорин ёпиқ шикасти, ички аъзоларнинг ёрилиши, бошнинг ва пешона соҳасининг ёрилиши ташхиси қўйилган.