Ўзбекистон текстилчилари Тожикистонда янги цехлар очишади
Тожикистонда истеъмол товарларига юқори талабни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистондан трикотаж газламалар етказиб бериш тўғрисидаги битимга эришилди. Натижада Тожикистонда тикув цехлари очилади, янги корхоналар яратилиши эса янги иш ўринлари пайдо бўлишига олиб келади.
Кўргазма доирасида Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доиралари учун бизнес-форум бўлиб ўтди, унда мамлакат маҳаллий тўқимачилик корхоналари билан шартномалар тузилди.
Бундан ташқари, “BukaBoxingSportswear” МЧЖ ва Душанбе бокс федерацияси, шунингдек, “AvazxonKelajakTextileService” МЧЖ ва “СOХTMON M-21” МЧЖ ўртасида шартнома имзоланди.
Шуни таъкидлаш керакки, 2017 йилда икки томонлама савдо ҳажми 236,8 млн. АҚШ долларини ташкил қилди, бу ўтган йилдагига нисбатан 20,2% га кўпдир. Ўзбекистон ҳудудида тожик капитали иштирокида 22 корхона фаолият юритмоқда.