ФАРҒОНА – "Бизга хитой девори керак эмас" (ВИДЕО)
ҚЎҚОН. "Мен Қўқон шаҳри Янги авлод кўчасидан мурожаат қилаяпман. Кўчамиз тўрт йил аввал девор билан беркитиб ташланган эди, шу бўйи олиб ташланмади. Шу деворнинг орқаси – бозор. Рўзғорга нон олмоқчи бўлсак ҳам, салкам бир чақирим масофа айланиб боришимиз керак. Қариялар, мактабга, боғчага қатнайдиган болаларимиз сарсон бўлмоқда. Деворни олиб ташлаш масаласида мурожаат қилмаган идорамиз қолмади.Фақат важ-карсон қилишади. Президентимиз қўшни давлатлар билан чегарадаги деворларни буздириб ташлаяпти. Наҳотки, маҳалламиз аҳлига мушкуллик туғдираётган деворни олиб ташлашнинг имкони бўлмаса? Бизни "Хитой девори"дан халос этинглар!"
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!