Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги "Жартепа" назорат -ўтказиш пункти 1 март куни очилади
Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Суғд вилояти ўртасидаги "Жартепа" автомобиль ўтказиш пункти 1 март куни тантанали равишда очилади.
ЎзАнинг 1 март куни хабар беришича, айни пайтда мазкур масканнинг очилиш маросимига тайёргарлик кўрилмоқда. Тадбирда Самарқанд ва Сўғд вилоятнинг жамоатчилик вакиллари, фаоллар ва чегара ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилоятида яшовчи фуқаролари “Ойбек” назорат ўтказиш пункти орқали 45 кунгача визасиз борди-келди қилиш имкониятига эга бўлгани хабар қилинган эди.
1 март куни, шунингдек, қайта тикланган Ғалаба-Амузанг йўлидан биринчи поезд Тожикистонга келади.
Темир йўлнинг мазкур қисми 2011 йилда Ўзбекистон томонидан бузиб ташланган эди.