"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ички йўналишларга чегирма эълон қилди
0
Ўзбекистон ҳаво йўллари Наврўз байрами муносабати билан барча ички йўналишларга чегирма эълон қилди, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.
Ички йўналишларда эълон қилинган чегирмалар:
30% — индивидуал йўловчилар учун;
40% — 5 кишидан ортиқ туристик гуруҳлар учун
40% — 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ва университет талабалари учун;
50% — икки ёки ундан кўп кишидан иборат оила аъзолари учун. Шунингдек 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни кузатиб бораётган ота-оналар учун.
Ушбу чегирмалар 2018 йилнинг 18, 19, 20, 21 ва 22 март кунлари амалга ошириладиган барча ички қатновларда амал қилади.