“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида учрашув ташкил этилди
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 70 – сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган давра суҳбати шундай номланди
Юнусобод тумани ИИБ томонидан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, ёшлар иштирок этди.
Мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшларни турли ёт ғоя ва иллатлар таъсиридан асраш, навқирон авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Давра суҳбатида туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи Элбек Хайруллаев томонидан дарсга қатнашмаётган ўқувчиларни таълим жараёнига қайтариш, ўқувчиларни турли тўгаракларга қизиқтириш ва ҳунар ўрганишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ҳозирги пайтда айрим ёшларимиз интернет ҳамда турли ижтимоий тармоқлар орқали миллатимизга, динимизга ёт бўлган ғояларни тарқатувчи кимсалардан эҳтиёт бўлишлик, экстремизм ва ақидапарастлик каби иллатлардан огоҳ бўлиш ва шубҳали гуруҳларга аъзо бўлишдан эҳтиёт бўлиш каби тушунчалар тадбир иштирокчиларига тушунтириб берилди.
Қизғин савол-жавобларга бой бўлган тадбирда ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, мутахасислар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Таълим даргоҳидаги мавжуд муаммолар ўрганилди, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга сўровлар юборилди.
