“Электрон ҳокимият” тизими жорий этилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Вазирлик билан биргаликда бир ой муддатда дастурлар қабул қилинганидан кейин ҳудудий кенгашлар таркибларини тасдиқланиб, шунингдек, дастурлар ижросининг ҳар ойда кўриб чиқилиши таъминланади.
2018 йил 1 апрелдан Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Вазирлик ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекцияга қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида тақдим этилаётган хизматлар сифатининг бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш, олиш ҳуқуқи берилди.
