Добавить новость
123ru.net
World News
Февраль
2018

Тошкентда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидасини бузганларга нисбатан чоралар кўрилмоқда

0

Шу кунларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ Бошқармаси ходимлари томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидабузарлиги юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда, деб хабар қилади бошқарма матбуот хизмати.

Жумладан, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидасини бузган ҳайдовчиларга нисбатан жойида маъмурий баённомалар расмийлаштириб келинмоқда. Агарда транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларига риоя килинмаганлиги оқибатида мазкур транспорт воситаси йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига ҳалақит берса, МЖтКнинг 291-моддасига асосан транспорт воситасини махсус тўхташ жойлари (жарима майдони)га эвакуация қилинмокда.

Президентнинг 14 февраль кунидаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорида икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳрида транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхтаб туриш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритиш, бунда ҳайдовчиси бўлмаганда ҳам нотўғри тўхтаб туриш ҳолатини қайд этиш ва баённомалар тузилиши назарда тутилган.

Мазкур қарор талаблари ижроси юзасидан тегишли таклифлар тайёрланмоқда, дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда пойтахт кўча ва йўлларида ўрнатилган 3.27 (Тўхташ тақиқланган) ва 3.28 (Тўхтаб туриш тақиқланган) йўл белгиларини хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Хатлов давомида ҳозирги кунда ўз аҳамиятини йўқотган йўл белгиларини олиб ташлаш, шунингдек, 3.27 (Тўхташ тақиқланган) йўл белгиларини 3.28 (Тўхтаб туриш тақиқиланган) йўл белгиларига алмаштириш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Маълумот учун:
МЖтКнинг 1286-моддаси - транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши

  • Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (ҳозирги кунда 516 720 сўмни ташкил этади).
  • Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (861 200 сўмни ташкил этади).
  • Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (1 722 400 сўмни ташкил этади).
  • Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (2 583 600 сўмни ташкил этади).





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net