Добавить новость
123ru.net
World News
Февраль
2018

CАМАРҚАНД – "Ўқитувчилар қоғозга кўмилиб қолган. Ишонмасангиз, мана исботи!"

0
CАМАРҚАНД. "Мен Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидан мактуб йўлламоқдаман. Нафақат Самарқанд, балки бутун республикада мактаб ўқитувчилари қоғозга кўмилиб қолган. Айниқса, 2005 йилдан кейин педюклама ва устама деган нарсалар пайдо бўлгач, қоғозбозлик авж олиб кетди. Масалан, мен конспектдан ташқари қуйидаги ҳужжат ва дафтарларни тўлдириб боришим керак:


1. Юклама иш режаси.


2. Дарс таҳлили дафтари.


3. Мавзу тақвим-режаcи.


4. Бўшлиқлар устида ишлаш дафтари.


5. Ўқувчилар билан индивидуал ишлаш дафтари.


6. Тўгараклар журнали.


7. Тўгарак учун алоҳида конспектлар дафтари.


8. Синф журнали.


9. Ота-оналар билан алоқа дафтари.


10. Синф раҳбарлиги ҳужжатлар йиғма жилди.


11. Услубий бирлашма ҳужжатлар йиғма жилди


12. Услубий бирлашма йиғилиш баённома дафтари.


13. Чораклар бўйича синфлар кесимида тестлар банки.


14. Назорат иши дафтарлари.


15. Устама ҳужжатлар йиғма жилди.


16. Ўқув семинар машғулотлар дафтари.


17. Тарбиявий соатлар учун конспект дафтари.


18. Қизлар билан ишлаш дафтари.


19. Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлаш дафтари.


20. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш дафтари.


21. Микроучасткада аҳолини рўйхатга олиш дафтари.


22. Ўқувчилар табеллари.


24. Фан айланма дафтарлари.


25. Ўқитувчи аннотация дафтари...


Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Дарс ўтганим ва азиз умримни шунча бекорчи ҳужжатларга бағишлаганим учун ойига бор-йўғи 500 минг сўм маош беришади.


Деярли ҳар куни мактабга халқ таълими вазирлигидан тортиб, туман халқ таълими бўлимигача, қолаверса, туман ҳокимлиги, прокуратура, молия ва ҳоказо ташкилотлардан текширувчилар келади. Текширувчилар дарс жараёнига бостириб кириб, юқорида айтилган ҳужжатларни сўрайди. Ўқитувчилар гап эшитмаслик учун дарс ўрнига охири йўқ ҳужжатларни тўлдириш билан машғул бўлади ва шу боис ҳам дарс сифати пасайиб кетмоқда. Энг қизиғи, икки ой пахта теримида юрганимизда, бу текширувчилар қорасини кўрсатмайди. Ёки савлат тўкиб келган текширувчилар "Бечора ўқувчилар нега дарсда пальтода ўтирибди, синфхоналар нега иситилмаяпти?" деб ўлақолса сўрамайди.


Охирги 2 йилда қоғозбозлик янада кучайиб кетди. Ўқитувчи қойиллатиб дарс ўтса-ю, юқорида зикр қилинган дафтарларни тўлдирмаса, интизомий жазоланади. "Маошингнинг ярми дарс учун, ярми юклама ва устама учун! Ҳужжатларинг жойида бўлиши керак", деб таъна қилишади. Дарсни ҳам четга суриб қўйиб, мажлисларда қатнашишга мажбурлигимизни айтмай қўяқолай!


Бу аҳвол қачонгача давом этаркан? Ўқитувчи қачон фойдасиз ҳужжатбозликдан халос бўларкан?"


******************************************************************************






Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​






 





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net