Добавить новость
123ru.net
World News
Февраль
2018

Сериаллар ҳақида

0

Бир пайтлар кўпчилик бўлиб «Ёшлар» телеканалида эфирга узатилган ҳинд сериалини тўхтатган эдик. Табиийки, ўшанда айрим юртдошларимизга бу ёқмаганди. Уларнинг фикрича, сериаллар одамларни бузмайди, бу тарбияга боғлиқ. Унинг устига сериал эфирдан олиб ташланса одамлар дискини қидириб топади, интернетдан томоша қилади ва ҳоказо. Аммо баъзилар сериаллар миллат ҳаётига, маънавияти, содда қилиб айтганда туриш-турмуши, кийиниши, одоб-ахлоқи, турли қадриятлар, масалан оила, турмуш қуриш, фарзандларни тарбиялаш, жинсий ҳаётга нисбатан муносабати, қарашларини ўзгартиради, деб ҳисоблайди. Албатта, ҳар икки томоннинг ҳам сериалларнинг эфирга қўйилиши ёки қўйилмаслиги борасида ўз қараши, далил ва аргументлари бор. Фикр эркинлиги, фикрлар қарама-қаршилиги, ранг-баранглигининг борлиги катта гап. Охирги пайтлар ижтимоий тармоқларда сериаллар ҳақидаги мулоҳазалар, кесатиқларга кўп дуч келаётганим учун мен ҳам яна бир бор шу ҳақдаги фикрларимни ўртоқлашишга қарор қилдим.

Индаллодан айтай: мен ахлоқий қадриятларни емиришга хизмат қилувчи сериалларга қаршиман. Фикрларимнинг сизга ёқмаслиги уларнинг нотўғри ва асоссиз эканини ёки уларга қўшилишга мажбур эканлигингизни англатмайди.

Хўш, нима учун бундай сериаллар эфирга узатилмаслиги керак? Биринчидан, эфирларимизда ҳали танлаш имконияти йўқ. Агар бир вақтнинг ўзида тўрт-беш йўналишда: диний-ахлоқий, ижтимоий-маиший мазмундаги сериаллар эфирга узатилганида, одамлар ўзлари хоҳлаган маҳсулотни қабул қилишларига ҳеч нарса демаган бўлар эдим. Марҳамат, “ЗўрТВ”ми – “Ислом ТВ”, “Севимли”ми – “Иймон ТВ” каналлари бўлсин. Одамлар шунда қайси телеканал, қайси сериал, қайси кинони томоша қилишни ўзлари билиб танлайверади. Ҳозирчи? Ҳозир барча телеканаллар деярли бир хил мазмундаги саёз сериаллар эфирга узатилиб, аҳоли чет элнинг “мағзаваси”ни истеъмол қилишга мажбурланмоқда.

Тўғри, ақлини таниган одам телевизорни ўчириб қўйиб, китоб ўқиши, вақтини мазмунли, фойдали ва унумли ўтказиши мумкин, шундай қилишаяпти ҳам. Аммо аҳолининг шундай қатламлари ҳам борки, уларнинг маънавияти, оилавий, диний-ахлоқий қадриятларга риоя қилишлари учун миллат зиёлилари масъул ва жавобгар. Чунки бу қадриятларга қай даражада риоя қилиш ўша миллатнинг яшовчанлиги, кўпайиши, бардавом ҳаёт кечириши учун муҳим. Энди тасаввур қилинг: фақат қадриятларни емириш, анъаналардан воз кечиш, тийиқсиз истак-хоҳишларга эргашиб енгил-елпи ҳаёт кечиришни очиқчасига ва яширинча тарғиб қилаётган сериаллар бутун эфирни эгалласа аҳволимиз нима кечади (ваҳимага солмоқчи эмасман)? Маълумоти йўқ, ҳеч қаерда ишламайдиган уй бекаси бу каби сериалларда қараса кимнидир қаттиқ севиб қолса, эрига хиёнат қилиш мумкинми? Гўёки ҳамма уни тушуниши керак. Қарабсизки эр билан ортиқча яшай олмаслигини айтади ва ажрашишга қарор қилади. Ёшлар эса ҳеч қандай масъулиятсиз, жавобгарлик ва мажбуриятлар бўлмаган, никоҳсиз, вақтинчалик муносабатларга асосланган турмушни одатий ҳол деб қабул қила бошлашади. Ахир ҳамма жойда шундай-ку, нима қилибди? Болалар катталарнинг айтганини қилишга мажбур эмас, тунги клублар, ичкиликбозлик, чекиш, маишат, айш-ишрат.... Кийиниш масаласида ҳам эркинлик ўз ҳукмини айтади: истаган меъёрларни бузишинг мумкин...

Яқинда Azon.uz сайтида миллий телеканалларда эфирга берилаётган сериаллар ҳақида эълон қилинган мақола ижтимоий тармоқларда кескин ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Унинг акс-садолари ҳамон давом этмоқда. Мақолани танқид қилган, кесатиб, ҳалигача кулиб юрганлар бир нарсани унутмасликлари керак: сайт ўз ишини бажараяпти, мусулмон зиёлисининг муносабатини ёритиб, аудиториясига унинг мулоҳазаларини етказди холос. Шундай экан, сериаллар ҳақида, уларнинг жамиятга ижобий таъсир кўрсатиши ёки ҳеч нарсани ўзгартирмаслиги ҳақида истаганча ёзинг, хоҳлаган тармоқ, сайт ёки газетада эълон қилаверинг. Эҳтимол сизни қўллаб-қувватловчилар топилиб қолар, улар билан бемалол мулоҳазаларингизни ўртоқлашаверинг. Аммо ҳеч қачон ўзгаларнинг устидан кулманг, бунга ҳуқуқингиз йўқ!

Санжар САИД, Сиэтл

Манба: Azon.uz





Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net