Ҳожиакбар Алижонов: “Гол киритиш ёқимли, аммо жамоа ғалабаси ундан муҳимроқ”
Хитойга қарши ОЧ 2-турида ғалаба тўпини киритиб, учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ОФК сайти ҳамда ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди ва ғалаба келтирган гол муаллифига айлангани учун бахтли эканлигини айтди.
