Ислом Каримовнинг ака-укалари билан тушган сурати эълон қилинди
Ушбу фотосуратда 27 ёшида бўлган Ислом Каримов ака-укалари қуршовида эканлигини кўриш мумкин.
Бугун Ислом Каримов фондининг "Facebook" тармоғидаги саҳифаси орқали мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг оила аъзолари билан биргаликда тушган яна бир фотосурати эълон қилинди.
Ушбу фотосурат 1965 йилда олинган бўлиб, унда Ислом Каримов билан бирга акалари Қуддус ва Ибодулло ҳамда укаси Хуршид Каримовларни кўриш мумкин.
Аввалроқ, Фонд томонидан Ислом Каримовнинг ота ва онаси билан бирга тушган болаликдаги фотосурати ҳам омма эътиборига ҳавола этилган эди.
