Алимент тўлашдан бўйин товлаганлар 15 кунга қамалади
“Бу қоида алиментларнинг тезроқ тўланиши ва қарздор томонидан уларни тўлаш муддатини Жиноят кодексининг 122- ва 123-моддаларида назарда тутилган жиноят таркиби белгилари пайдо бўлгунга қадар чўзилишига йўл қўймаслик мақсадида киритилди”, дейилади расмий хабарда.
Жиноят кодексининг 122- ва 123-моддалари бўйича жавобгарликка тортишга асос бўладиган алимент тўлашдан бўйин товлаш муддати уч ойдан икки ойга камайтирилди.
Икки ойлик муддат ўтганидан сўнг ҳам алиментнитўлашдан бўйин товлаган шахс мазкур моддалар асосида жаримага тортилади ва мажбурий жамоат ишларига жалб этилади.
