"Ҳожи ака парникка газ тортаётгани сабаб биз газсиз қолдик"
"Фурқат туманидан келган ва кеча саҳифаларингизда чоп этилган мурожаатни ўқидим. Фурқат тумани Бекобод қишлоғидаги ҳолат юзасидан қўшимча қилмоқчиман. Фурқат туман газ идораси ҳодимлари ноқонуний равишда, пул эвазига, оғзаки рухсат билан газ ёниб турган кўчага яна ҳам юқори ва катта ҳажимдаги газ қувурини тортишмоқда. Ҳеч қандай лойиҳа йўқ. Хусусий автогенчилар ишламоқда. Ўша ишни бошида турган одамнинг иддао қилишича, у Фарғонадан ҳам, Фурқат туманидан ҳам, Фурқат туман газ идорасидан ҳам шахсан рухсат олган экан. У киши ҳожи бўлса, рухсат берилаверадими?
Лекин, газ идорасининг раҳбари ҳам, инженери ҳам ўзини олиб қочмоқда. У ерда ишлаётган автогенчилар ҳеч қандай рухсатсиз, совуқ кунларда, аҳолини огоҳлантирмасдан, марказий газ қувуридан газни ўчириб қўйишди. Бугун катта жанжал бўлди. Шу қишлоқда яшайдиган бир йигит келиб, ҳожи ака билан жанжаллашиб кетди. Аслида олиб борилаётган ишлар ноқонунийдир. У ерда на газ идорасининг ҳодимлари, на ўт ўчирувчилар, на қишлоқ раиси бор.
Бу қишлоққа аҳоли ўзи пул йиғиб, газ олиб келган. Лекин ўша газ ёнмаяпти. Одамлар молини ва қўйини сотиб, газга пул берган. Ҳожининг уйида парник борлиги учун у алоҳида газ тортмоқчи бўлмоқда. Бечора одамларда газ йўқ. Қишлоқнинг чекасидагилар ўтин ёқиб, кун кечирмоқда. Лекин барибир пул тўлашга мажбур".
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
