Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳаво кескин совиши кутилмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистонга 18—20 ноябрда Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». 18—19 ноябрь кунлари бутун республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 18—19 ноябрда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. 18—20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечаси 8-13 даража, шимолда 10-15 даражагача совуқ, кундузи эса 0-5 даражагача совуқ пасайиши кутилмоқда. Ўртача ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15 даражага кам бўлиши кутилмоқда.