"Қўқон-1912" Франциянинг "Нант" клубида ўйнаган футболчини сафига қўшиб олди
Чемпионат бошланиши арафасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига янги легионер футболчи келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Ушбу ўйинчи Оливье Арунаа Боннес бўлиб 1990 йилнинг 4 февраль санасида Нигерия мамлакати пойтахти Ниамей шаҳрида таваллуд топган. Франциянинг “Нант” жамоаси тарбияланувчиси саналади. Футболчилик фаолиятини 2006 йилда Франциянинг “Нант В” жамоаси сафида бошлаган. 2009-2011 йилларда “Нант” жамоасининг асосий таркибидан ўрин олган. 2011-2012 йилларда “Лилль В” клуби шарафини ҳимоя қилган. Читать дальше...