Главные новости Москвы
Москва
Ноябрь
2021

Украина чегараси яқинида яна россиялик ҳарбийлар тўпланаётгани ҳақида хабар тарқалди, Пентагон изоҳ сўрамоқда

0

2021 йил давомида иккинчи бор интернетда Россия ўз қўшинларини Украина билан чегаралар томонга силжитаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Баҳорда кузатилган ҳарбий кескинликдан кейин ёзда жимжитлик ҳукм сурди, аммо октябрь ойининг сўнгги кунларида Ғарбнинг қатор нуфузли нашрларида чегара ҳудудларида ҳарбий фаоллашув бошлангани ҳақида хавотирли хабарлар янгради. Украина мудофаа вазирлиги ҳозирча бундай хавотирларга қўшилгани йўқ ва «Украина чегаралари яқинида россиялик ҳарбийларнинг зарбдор гуруҳлари» жойлашгани қайд этилмагани маълум қилинган. Аслида ҳам Украина шарқида фаол ҳарбий ҳаракатлар бошланиб кетишининг қандайдир аломатлари борми?

Дастлаб Washington Post нашрида россиялик ҳарбий қисмлар украин чегаралари томон силжиётгани борасида хавотирлар баён этилди, Politico нашри эса Смоленскда ҳарбий техникалар тўплангани акс этган сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этди (бу Россиядаги давлат нашрларида истеҳзоли фикрлар билдирилишига дастак бўлди – шаҳар Украина чегарасидан кўра Беларусь чегарасига яқин жойлашган).

Ижтимоий тармоқларда яна Белгород областидан ўтаётган ҳарбий юк машиналари колоннаси Украина йўналишида кетаётгани, шунингдек, «Бук» қурилмалари ўрнатилган эшелонлар Смоленск области йўналишида ҳаракатланаётгани айтилган роликлар тарқалди. Қатор россиялик сиёсатчиларнинг Россия-Украина зиддиятини сиёсий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслиги ҳақидаги баёнотлари оловга мой сепди.

Лекин бу сафар Украина мудофаа вазирлиги хотиржамлик сақламоқда: 1 ноябрь куни вазирлик разведка бошқармаси маълумотига асосланган ҳолда ўз чегараси яқинида Россия томонидан ҳеч қандай ҳарбий тайёргарлик кузатилмаётганини маълум қилди.

Украина қуролли кучлари Бирлашган кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Наев ҳам BBC News Украина учун берган интервьюсида мамлакат чегаралари яқинида рус қўшинларининг зарбдор гуруҳи борлиги ҳақида маълумот йўқлигини айтиб ўтган.

Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа Кенгаши котиби Алексей Данилов ҳам Америка нашрларидаги маълумотларга қўшилмайди, у 2 ноябрь кунги интервьюсида шундай деган: «Эртага нима бўлишини билмаймиз, лекин бугунги кунда улар ёзганидек, чегарада қўшинлар тўпланмаган».

Концентрация, эскалация ва Медведевнинг рецептлари
Washington Post газетасининг сўровларига жавоб қайтарган ҳарбий экспертчилар эса Россия сентябрь ойидаёқ Украина билан чегара ҳудудига ҳарбийларини тўплай бошлаганини айтишган. 16 сентябрь куни Россия–Беларусь қуролли кучлари иштирокида «Запад-2021» қўшма стратегик машғулотлари якунланди, аммо унда қатнашган ҳарбийлар аввалги дислокация ҳудудларига қайтмасдан, Россия-Украина чегараси томон йўналтирилган.

Ўша вақтда чегаранинг мустаҳкамланишини Украина ва Америка иштирокида Rapid Trident-2021 номли машғулотлар бошлангани (Украина қуролли кучлари буни «Украинанинг НАТОга томон муҳим қадами» деб атаганди) муносабати билан Россия томонининг сергаклик кўрсатиши сифатида қабул қилиш мумкин.

Аммо бу машғулот якунлангач ҳам Россия қўшинларининг чегарада тўпланиши жараёни тўхтамади, эскалация сиёсий майдонга ҳам кўчди.

11 октябрь куни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведевнинг «Коммерсант» газетасидаги колонкасида «Ҳозирги Украина раҳбарияти билан контактлар нега маъносиз?» сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Украина етакчилари мустақил ўйинчилар эмаслиги, қўшни мамлакат «ташқи бошқарув»га берилгани ҳақидаги кўп такрорланган тезислардан фойдаланган Россиянинг собиқ президенти шундай хулоса қилган: «Абадий ва асосий савол ўртага чиқади: бу вазиятда нима қилмоқ керак? Ҳеч нарса. Украинада Россия билан уруш ёқасида тотал конфронтацияни (қарама-қаршилик) кўзламайдиган янги раҳбарият пайдо бўлишини кутиш керак».

Медведев томонидан таклиф этилган рецептлар: қўшни давлат раҳбариятини игнор қилиш ва у ерда ҳокимият алмашувини кутиш, бу усул Россия ҳукумати томонидан айнан Медведев президентлиги даврида қўлланганди.

Виктор Юшченконинг ваколатлари муддати якунланишига ярим йил вақт қолганида Россия амалда Украина билан барча муносабатларни узган ва президентлик сайловлари ўтишини кутганди, сайловда эса Кремль таъсиридаги Виктор Янукович ғолиб чиққанди.

Аммо 2009 йилда иш берган бу услуб 2021 йилда камида ғалати кўринади: биринчидан, Украинадаги кейинги президентлик сайловлари фақат 2024 йилга бориб ўтказилади. Иккинчидан, бўлажак сайловларда Москвага қандайдир симпатия билдирадиган бирор сиёсатчи ғолиб чиқиши даргумон.

Косяк тарихи ва Путиннинг боши берк кўчаси
Медведевнинг колонкасидаги мақола эълон қилинишидан бир кун ўтиб Луганск областида Россияни барибир Киев билан қандайдир мулоқот ўтказишга мажбур қилувчи ҳодиса рўй берди.

13 октябрь куни Украина қуролли кучларининг 24-бригадаси ҳарбийлари Донбассдаги чегара чизиғида Россия фуқароси Андрей Косякни тутиб олишди. ЛХРдагилар қўлга олинган россиялик Донбассдаги Махсус миссияни бошқариш ва йўналтириш бўйича қўшма марказ офицери экани ва у бу ҳудудда Киев билан келишув асосида бўлиб турганини билдирди. Украина томони эса аввалдан Луганск областида истиқомат қилган Косяк Россия паспортини яқинда олгани ва у тақиқланган бўлса-да, чегара ҳудудида қурол кўтариб юргани, қолаверса, у 2014 йилдаги можародан аввал Украинада ўта оғир турдаги жиноятларни содир этгани учун қидирувда бўлганини маълум қилди.

Косякнинг қўлга олиниши фронт линиясида кескинликка сабаб бўлмади, Москва эса бир ҳафта ўтгандан кейин Украина ҳукумати билан музокара ўтказиш учун ҳеч қандай масала йўқлигини таъкидлади.

Кейин «Валдай» халқаро мунозара клуби йиғилишида президент Владимир Путиндан Украина ҳукуматининг Виктор Медведчукни таъқиб қилиши (Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши томонидан Олий Рада депутати ва «Мухолифат платформа — Ҳаёт учун» партияси етакчиси, «Путиннинг отаси» номи билан танилган Виктор Медведчукка қарши санкциялар жорий қилинган), Киевнинг НАТО билан ҳамкорлиги ва Россия-Украина муносабатлари келажаги борасида сўрашди.

Россия президенти қўшни давлатдаги вазиятни тасвирлар экан, украиналик сайловчиларнинг катта қисми мамлакатнинг янги етакчисини танлашда у Москва билан конструктив муносабатлар ўрнатишидан умид қилишгани, аммо кейинроқ озчиликни ташкил этувчи миллатчилар сиёсатчиларни ўз ваъдаларидан воз кечиш ва конфронтация режимига ўтишга мажбур қилишгани ҳақида гапирди.

«Бу шундай боши берк кўча. Мен ундан қандай чиқишни билмайман. Кўрамиз, яқин вақтлар ичида Украинанинг ички сиёсий саҳнасида нималар бўлар экан», дея тан олганди Россия президенти.

Аммо кутиш ҳақидаги бу таклиф кўп ўтмай жиддий тўсиққа учради. 26 октябрь куни украиналик ҳарбийлар мамлакат шарқидаги можаро ҳудудида илк бор туркларнинг зарбдор дронини қўллаб, ДХР қуролли кучларининг гаубицасини (замбарак) яксон этди.

26 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Bayraktar’дан учирилган ракета артиллерия қурилмасини нишонга олгани акс этган видео тарқалди. Ўша куни Украина қуролли кучларининг «Восток» оператив қўмондонлиги Донбассдаги қуролли тузилмалар томонидан артиллерия зарбаси берилиши оқибатида украин жангчиларидан бири ҳалок бўлиб, яна бири яралангани ҳақида хабар берди. Катта эҳтимол билан турк дрони қўлланиши жавоб зарбаси бўлган.

Украина қуролли кучлари Бирлашган кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Наевнинг BBC билан суҳбатда айтишича, ДХРнинг қуролли тузилмалари позицияларига зарба беришдан олдин украин ҳарбийлари олти ой давомида Bayraktar TB2 дронларидан разведка ва кузатув мақсадларида фойдаланиб келган. У дронни қўллаш тактикаси ва келгусидаги нишонлар тўғрисида гапирмаган. Ҳарбий бошлиқнинг сўзларига кўра, армия Bayraktar TB2 зарбдор дронини Украина учун ҳарбий таҳдид даражаси юқори бўлган ўринларда қўллайди.

Киев Bayraktar TB2 дронларини сотиб олишни Петро Порошенко президентлиги даврида бошлаганди. Наевнинг сўзларига кўра, Украина армияси турк дронларини Россия Украина чегаралари ва аннексия қилинган Қримга қўшимча кучлар ташлаганидан буён қўллаб келади. Шу вақтга қадар бу қурилмалар фақат разведка ишларини амалга оширишган.

Россиялик ҳарбий экспертларнинг қайд этишича, Сурия ва Ливиядаги жанг майдонларида, шунингдек, ўтган йили Озарбойжон-Арманистон урушида ўзининг юқори самарадорлигини кўрсатган бу дронларга қарши туриш имконияти Донбассдаги ўзини мустақил деб эълон қилган республикаларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларида йўқ. Фақат Россия армияси бундай воситалар билан таъминланган бўлиши мумкин.

Ҳозирда Украинада 12та зарбдор дрон мавжуд, аммо яқин келажакда бундай қурилмалар сонини уч баробарга ошириш режалаштирилган.

Ҳарбий колонналар Россия-Украина чегараси томон ташланаётгани ҳақидаги видео ва суратлар айнан гаубица дрон томонидан йўқ қилингани ҳақидаги хабардан сўнг пайдо бўла бошлади.

Ҳеч нарсага келишиб бўлмайдиган учрашув
Киевдагилар Россия томонини сиёсий майдонга қайтишга чорламоқда. Баҳорги кескинлашувдан кейин украинлар Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг икки томонлама учрашувини ўтказишни таклиф қилишган бўлса (якунда бундай учрашув ўтказишга келишиб бўлмаганди), энди Украина ТИВ «Норманд тўртлиги» форматидаги янги учрашув ҳақида гапирмоқда.

Ёз охирларидан бошлаб тўртликнинг навбатдаги учрашуви бўйича келишувга эришиш учун ҳаракатлар бошланган. Аммо Россия томони позицияси шундай: 2019 йил охирида ўтказилган шундай музокаралар якунлари бўйича бир неча келишувга эришилганди, Кремлнинг фикрича, Киев уларнинг бирортасини бажармаган.

«Россия» телеканалига берган интервьюсида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москванинг позициясини шундай изоҳладики, Владимир Путин бундай учрашувга фақатгина унинг амалий оқибатлари олдиндан маълум бўлгандагина розилик беради.

Россия ТИВ раҳбарининг фикрича, Донбассдаги ҳарбий эскалация фақатгина Киевнинг Москвани шундай учрашув ўтказишга ундаш мақсадида юзага келтирилмоқда, аммо Россия томони айни вақтда бундай учрашув ўтказишдан маъно кўрмаяпти.

Россиянинг ички ишими?
Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Американинг Politico нашрида 2 ноябрь куни чиққан мақола юзасидан муносабат билдираркан, мамлакат ҳудудида ҳарбий техникаларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш Россиянинг ички иши экани ва бундай манёврлар ҳеч кимга таҳдид солмаслигини айтиб ўтди.

«Бундай мақолалар ҳатто эътибор қаратиш ва изоҳ беришга ҳам арзимас даражада сифатсиз. Унда гап Украина ҳақида кетиб, Беларусь билан чегара ҳудуди суратлари кўрсатилган», деганди Песков.

Conflict Intelligence Team ва Politico нашри экспертлари ҳам Москва области ва Россиянинг бошқа регионларидаги ҳарбийларнинг бир қисми кўчириб ўтказилган Ельня шаҳри чиндан ҳам Украинадан кўра Беларусь чегараларига яқинлигини тасдиқлашган.

90-йилларда Ельняда ҳарбий хизматчилар учун бутун бир микрорайон қурилган, у ерга ўшанда Эстония ва ГДРдан олиб чиқилган ҳарбийлар жойлаштирилган. Ҳарбийлар бу ерда қарийб 20 йил давомида сақлаб турилган, аммо 2012 йилда, ҳали Украина билан зиддият ҳақида ҳеч ким ўйламаган маҳалда мудофаа вазирлиги режалари ўзгариб, ҳарбийлар бу шаҳардан олиб кетилганди.

Смоленскдаги нашрларнинг ёзишича, ҳарбийлар учун қурилган микрорайондаги бинолар чирий бошлаган ва шаҳарчада яшаган мингга яқин аҳоли ишсиз қолган, бу туфайли Ельня бюджети 5 миллион рублга яқин зарар кўрагн.

Қрим аннексия қилингач ва Украина шарқидаги фаол ҳарбий ҳаракатлар якунлангач, Россия мудофаа вазирлиги сиёсати яна ўзгарган ва эндиликда ҳарбий қисмлар аксинча Россиянинг ғарбий чегаралари томон сурила бошлаган.

Бу ўзгариш Ельняга ҳам тааллуқли. 2016 йилда мудофаа вазири Сергей Шойгу шаҳарга бутун бошли мотоўқчилар дивизияси қайтишини маълум қилган. 2018 йилда Ельня яқинидаги ҳарбий шаҳарча қайта тиклангани ва у ерга 500 нафарга яқин ҳарбий хизматчи жойлаштирилгани хабар қилинган.

Сунъий йўлдош орқали олинган ва Politico нашри эълон қилган суратларда сўнгги вақтларда Ельняга 500 нафардан анча кўп ҳарбий хизматчи юборилганини кўриш мумкин.

Очиқ қолаётган савол шуки, ҳозир, кузда Украина шарқида яна фаол ҳарбий ҳаракатлар бошлаш учун сабаблар баҳордагидан кўра кўпроқми? Ўшанда, март ойи охирида Россия расмий Киев ҳамда тан олинмаган Донбасс халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси ўртасида зиддият кучайиши фонида Украина чегаралари яқинида ҳарбийлари сонини ошира бошлаганди. Апрел ойи бошида Conflict Intelligence Team суриштирув гуруҳи Россия қўшинларининг Россия—Украина чегараси ҳудудида тўпланишини 2014—2015 йиллардан бери энг кескин кўрсаткич деб атаганди. Украина ҳукумати ўз чегаралари яқинида рус қўшинлари тўпланганини тасдиқлади ва уни «ўз кучини кўз-кўз қилиш» деб атаб, Россияни минтақадаги вазиятни оғирлаштиришда айблади. АҚШ ва Германия етакчилари Москвани ҳарбийларини украин чегараларидан узоқроққа олиб кетишга чақирди. Фақат апрель ойи охирига келиб Россия қўшинлари аввалги жойларига қайтарилди.

Пентагон хавотирда
Пентагон матбуот котиби Жон Кирбининг маълум қилишича, АҚШдагилар россиялик ҳарбийлар Украина чегаралари томон яқинлаштирилганидан ташвишда ва Москвадан ўз ниятларига ойдинлик киритиш сўралади.

«Биз россиялик ҳарбийлар мамлакатнинг ғарбий ҳудудлари ва Украина атрофига ҳаракатланиши юзага келтирган хавотирли вазиятни кузатишда давом этамиз. Биз Россияни ўз ниятларини, улар бу ҳудудда аслида нима қилаётганини изоҳлашга чақиришда давом этамиз», деган Кирби брифингда Киевнинг Украина чегараси яқинида 90 минг россиялик ҳарбий хизматчи борлиги ҳақидаги иддаоси Пентагондаги маълумотларга қанчалик мос келиши тўғрисидаги саволга жавобан.

CNN хабарига кўра, МҚБ директори Уильям Бернснинг 2-3 ноябрь кунлари Москвага амалга оширган ташрифи ҳам Украина чегаралари яқинида россиялик ҳарбийлар тўплангани билан боғлиқ эди. Бернс Москвада Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин билан учрашган.

Телеканал манбасининг қайд этишича, Россиядаги учрашувдан кейин МРБ раҳбари Украина президенти Владимир Зеленский билан мулоқот қилиб, «кексинликни пасайтиришга ҳаракат қилган».

Бу вақтда Қора денгизда Америка флоти иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Россия мудофаа вазирлиги мамлакат чегаларига жуда яқин масофада кўп давлатларнинг қуролли кучлари тўпланишини «беқарорлаштирувчи омил» деб баҳолаган. Машғулотларда АҚШ ва Украинадан ташқари Болгария, Грузия, Руминия ва Туркия ҳам иштирок этмоқда.

Россия мудофаа вазирлиги Қора денгизга сўнгги кунларда ракета қурилмасига эга иккита Porter эсминеци, John Lenthall танкери ва Mount Whitney штаб кемаси кирганини, шунингдек, 6 ноябрь куни Қора денгиз акваторияси устидан АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг В-1В русумли иккита стратегик бомбардимончи самолёти учиб ўтганини маълум қилган. Россия мудофаа вазирлигининг ҳисоблашича, АҚШнинг асосий мақсадларидан бири «Украина ҳудудини ҳарбий ўзлаштириш» ҳисобланади.

kun.uz






Загрузка...


Мэр Москвы Сергей Собянин
Москва

Собянин рассказал о зеленых облигациях


Спорт в Москве
Москва

В Москве на пяти площадках 20 апреля пройдут праздники проекта "Мой спортивный район"


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
ATP

Хачанов объяснил, почему снялся с турнира ATP 500 в Барселоне


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в Москве
Москва

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге об эффективности проекта «Генеральная уборка»





Путин в Москве
Москва

Путин всё знал, но никого не предупредил: Немцы обвинили Москву в прорыве израильского Купола


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Лукашенко сравнил Всебелорусское народное собрание с «пустотой»




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Ru24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Захарова: Западу неинтересны планы Киева по атаке на Крымский мост


Навальный в Москве


Здоровье в Москве


Частные объявления в Москве, в Московской области и в России






Загрузка...

Загрузка...



Анастасия Ивлеева

Анастасию Ивлееву обвиняют в дискредитации армии России



Москва

Собянин назначил нового главу Стройкомплекса Москвы

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net