СУРИЯДА ЖАНГАРИЛАР 4 НАФАР РОССИЯЛИК ҲАРБИЙНИ ҚАТЛ ЭТДИ…
Сўнгги маълумотларга қараганда, Суриянинг Алеппо шаҳри яқинида тўрт нафар россиялик ҳарбий ўтирган автомобил портлатиб юборилган. Ҳарбийлар эса жангарилар тарафидан асирга олиниб, кейинчалик қатл этилган. Қатл этилганлар Россия махсус хизмат ташкилоти майори Булат Ахматьянов, лейтенант Всеволод Трофимов, майор Дмитрий Минов ва капитан Руслан Гимадиевлар эди. Уларни 2020 йил 1 феврал куни жангарилар қатл этган.
Маълумки, Россия ҳарбийлари ҳануз Сурияда Башар Асад армиясига жангариларга қарши курашда яқиндан кўмак бермоқда. Гарчи Россия президенти Владимир Путин қўшинлар Суриядан олиб чиқиб кетилиши ҳақида фармон берган бўлса-да, барибир айрим бўлинмалар Сурияда қолиб жангларда иштирок этмоқда.