Эндрик Бразилия терма жамоасига қайтиш имконини оширди
Ҳужумчи Эндрик қишки трансферлар ойнасида "Реал"дан ижара асосида "Лион"га келганидан сўнг, Франсияда ўзини дарҳол кўрсатишга киришди. Бир нечта ишончли ўйинлардан кейин унинг Бразилия терма жамоасига яна чақирилиш эҳтимоли сезиларли ошгани таъкидланмоқда, деб ёзади The Athletic. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Март ойидаги йиғинда Бразилия терма жамоаси Франсия ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Шу фонда Эндрикнинг миллий жамоага чақирув олиш имконияти янада юқорилагани айтилмоқда.
Қайд этилишича, Эндрик сўнгги бир йил давомида терма жамоага чақирилмаган. У Бразилия сафидаги охирги ўйинини 2025 йил 26 март куни ўтказган, шундан кейин эса саломатлик билан боғлиқ муаммолар ёки ўйин амалиётининг етишмаслиги сабабли рўйхатлардан четда қолиб келган.
