Ортиқча терлаш қайси касалликлардан далолат беради?
Кучли терлаш кўплаб касалликлар учун умумий аломатдир. Аммо бу касалликнинг фақат битта аломати, қуйида кўп терлаш билан кечадиган маълум бир касалликларнинг бошқа аломатлари ҳам келтирилган, бу кучли тер ажралиши сабабини аниқлаштиришга ёрдам бериши мумкин.
– Иситма билан кечувчи касалликлар яъни тана ҳароратининг кўтарилиши ва организмга пирогенлар тушиши (кўпинча вируслар) билан кечадиган касалликлар.
– Семизлик. Ортиқча вазнли одамларда ҳар бир ҳаракат кўп куч талаб қилади. Тана осонликча қизиб кетади ва терлайди.
– Гипертиреоз. Терлаш кун давомида кучаяди. Бундан ташқари, касаллик иштаҳа пасайиши ва вазн ёъқотиш, заифлик, асабийлашиш, юрак уриши, қўллар титраши, баъзан кўзларини бўртиб чиқиши кузатилиши билан кечади.
– Лимфа тизими ўсмалари. Лейкоз ва лимфома заифлик ва иштаҳа ёъқолишидан бошланади.
– Туберкулёз. Тунги терлаш, доимий ёътал, вазн ёъқотиш, заифлик.
– Қандли диабет. Қонда қанд даражаси кескин пасайганда (гипогликемия) кучли терлаш намоён бўлади.
– Меъда ости бези саратони. Гипогликемиядаги каби белгилар мавжуд: терлаш, заифлик, очлик хуружлари, мушакларда титроқ, асабийлик.
– Марказий асаб тизими бузилишлари. Терлаш мувозанатли бўлмайди, бунда тананинг бир томони кўпроқ терлайди. Тананинг баъзи қисмларида алопесия соч тўкилиши кузатилиши мумкин.
– Паркинсон касаллиги. Ҳаракатларнинг секинлашиши ва сезиларли ҳид билан кучли терлаш.
– Акромегалия белгилари бармоқларнинг қалинлашиши, оёқлар, пастки жагъ, қош ёйининг узунлашиши ва кўп терлаш кузатилади.
– Инфаркт. Тўш орқасида ёниш ҳисси билан огъриқ, терлаш, ташвиш, нафас қисилиши ва баъзан кўнгил айниши.
SoglomHayot