V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари қандай мукофот олиши эълон қилинди
V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерлари қандай мукофотланиши маълум қилинди. Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:
-олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;
-кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;
-бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари;
Уларни тайёрлаган тренерлар эса:
-олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;
-кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;
-бронза медаль учун – 1 минг АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик маблағлар билан мукофотланади.