А Серия. "Милан" асосий баҳсда "Ювентус"ни Туринга "кўмди"! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Италия А Серияси 35-туридан ўрин олган марказий учрашув - "Ювентус" - "Милан" баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўйин миланликларнинг 0:3 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, 1-бўлим сўнгида Браим Диас жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни очган бўлса, 2-бўлимда заҳирадан майдонга тушган Ребич дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни йириклаштирди. Сўнгги 10 дақиқалиқда Чалҳаноглунинг узатмасидан сўнг дарвозани ишғол қилган Томори ўйинга узил-кесил нуқта қўйди, шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. Шу тариқа, ўз уйида мағлубиятни қабул қилиб олган туринликлар 69 очко билан 5-ўринга тушиб кетишди, 72 очко тўплаган Пиоли шогирдлари эса 3-ўринга кўтарилиб олишди. Эслатиб ўтамиз, А Серия якунланишига яна 3 тур қолди. "Ювентус" – "Милан" 0:3 "Альянц Стэдиум" Голлар: 0:1 – 45 Браим Диас, 0:2 – 78 Ребич, 0:3 – 82 Томори. "Ювентус" – Шесни, Кьеллини, Алекс Сандро, де Лигт, Маккенни, Куадрадо, Бентанкур (Кулусевски, 67), Рабьо, Кьеза (Дибала, 79), Роналду, Мората. "Милан" – Доннарумма, Калабрия, Томори, Кьер, Тео, Чалханоглу, Беннасер (Диогу Далот, 82), Кессиэ, Салемакерс (Мейте, 82), Браим Диас (Крунич, 70), Ибрагимович (Ребич, 66). Огоҳлантиришлар: Кьеза (53), Кьеллини (57), Браим Диас (59), Салемакерс (76).