ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 17 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ҲОДИСАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..
1558 йил. — Англия тахтини Тюдорлар сулоласининг сўнгги вакиласи Елизавета I эгаллади.
1757 йил. — Петербургда Бадиий Академияга асос солинди.
1800 йил. — Америка Конгресси илк бор Вашингтонда йиғин ўтказди.
1840 йил. — 27 ёшли бастакор Рихард Вагнер турмадан озод этилди. У ўшанда 20 кун олдин қарзини тўламагани учун Париж турмасига қамалганди. Турмада ўтириб бастакор ўзининг машҳур «Учиб юрадиган голландиялик» операсини ёзди.
1855 йил. — Шотландиялик Дэвид Ливингстон европаликлар орасида биринчилардан бўлиб Замбези дарёси соҳилида баландлиги 120 метр шаршара борлигини аниқлади. Шаршарага «Виктория» деб ном берди.
1881 йил. — Америка меҳнат федерацияси ташкил топди.
1923 йил. — СССР да участка инспекторлари хизматига асос солинди.
1939 йил. — Немис фашист босқинчилари тарафидан босиб олинган Прага шаҳрида талабалар бош кўтарди. Немислар бу қўзғолонни шафқатсизларча бостирди. Кейинчалик собиқ советлар даврида худди шу кун Бутунжаҳон талабалар куни деб эълон қилинди.
1941 йил. — Сталин ўзининг №0428- сонли буйруғида немисларнинг фронт ортидаги барча объектларини йўқ қилиш ҳақида фармон берди.
1953 йил. — Ленин-Сталин мавзолейини зиёрат қилишга расман рухсат берилди.
1960 йил. — Москвада халқлар дўстлиги университети очилди.
1962 йил. — «Янги дунё» журналининг навбатдаги сони чоп этилди.
1971 йил. — Шимолий Ирландияда ҳарбийлар давлат тўнтаришини содир этди.
1975 йил. — «Союз-20» фазо кемаси орбитага учирилди.
1988 йил. — Беназир Бхутто Покистон бош вазири лавозимини эгаллади.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади