Франция: Депутатлар сўз эркинлигини чекловчи қонун моддасини қайта кўриб чиқишмоқчи
Франция парламентида кўпчиликни ташкил қилган депутатлар “глобал хавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 24-моддасининг янги версиясини таклиф қилишга ҳозир эканларини билдирдилар. Хизмат вазифасини ўтаётган полициячилар акс этган видео ёйинланишини тақиқловчи бу модда жамоатчилик орасида норозилик тўлқинини келтириб чиқарганди. Депутатлар мазкур моддани ўзгартиришга тайёр эканлари ҳақида 30 ноябрь куни парламентдаги “Олға, Республика” фракцияси раҳбари, собиқ ички ишлар вазири Кристоф Кастанер маълум қилди. Читать дальше...