Расман Гонсало Игуаин «Челси» клубига ўтди (фото)
Фото: Twitter/@ChelseaFC Лондоннинг «Челси» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаинни ижарага олди. Бу ҳақда Лондон клуби ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берди. Фото: Twitter/@ChelseaFC Аргентиналик футболчи жорий мавсумнинг биринчи даврасини «Милан» таркибида ўтказди. Лондонликлар Игуаиннинг 6 ойлик ижараси учун 9 миллион евро тўлайди. «Челси» мавсум охирида ижара муддатини 18 миллион евро эвазига 2020 йилнинг ёзига қадар узайтириши ёки форвардни 36 миллионга сотиб олиши мумкин. Аргентиналик «кўклар» сафида 9-рақамда тўп тепади. Гонсало Игуаин жорий мавсум А Серияда 15 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.