СОҒИН СИГИРНИНГ «САВИЛ»И…
Шилқим ҳўкиз Мў-ў — ў-ўўў-ў!!! Ие, томоғим хириллаяптими? Қайси яшшамугурдан юқдийкан? Уйи куйсин! Қандай товушим бор эди-я бир пайтлар! Бир мўрасам, эгагинамнинг уйини кўчирворай дердим. Аммо овозим ширали эди. Қўшнилар, даладаги бўйи саттанг-а чинордай ҳўкизлар кавшанишдан тўхтаб, турган ерида депсина бошлашарди. «Ўла, ер юткурлар, — дердим ўзимча думимни ликиллатиб-ликиллатиб. — Мендақа сигир дунёда йўқ. […]