123ru.net
World News in Uzbek
Январь
2018

Чимилдиқни орзу қилган қиз...

0
Чимилдиқни орзу қилган қиз...
…Чақалоқнинг қаттиқ йиғлаган овози дўконини қулфлаб, эндигина кетмоқчи бўлиб турган Элдорни эсанкиратиб қўйди. Чунки овоз дўконнинг ичкарисидан келаётганди. Элдор овоз келган томонга югурди. Чақалоқнинг йиғиси пештахталар орасида турган каттагина сумка ичидан эшитиларди. Элдор эҳтиёткорлик билан сумкани очди. Не кўз билан кўрсинки, унинг ичида йўргакланган чақалоқ йиғлаб ётарди. Унинг ўрови ичида сўрғич ҳам бор эди. Элдор сўрғични норасиданинг оғзига солди. Она меҳрини қўмсаётган чақалоқ йиғидан тўхтади. Гангиб қолган Элдор акасига қўнғироқ қилди ва бўлган воқеани ётиғи билан тушунтирди…

… Сардор билан Нодира севиб, севилиб турмуш қуришганди. Аммо тақдир экан, фарзанд кўришмади. Нодиранинг юзи кулгани билан ичи тўла дард эди. Айниқса, шифокорларнинг: “Аёлларда учрайдиган касаллик туфайли фарзанд кўролмаяпсиз. Яхшилаб даволанинг”, деган маслаҳатларини эшитавериб, кўнглига чироқ ёқса ёришмайдиган бўлиб қолди. Чунки унинг бормаган шифокори, учрамаган табиби қолмаганди, ҳисоб. Сардор акамни ҳам бахтсиз қилаяпман, дея ич-ичидан эзиларди у. Яқинлари уларга бола асраб олишни маслаҳат беришди. Аммо Нодира кўнмади. Сардорнинг ўз фарзанди бўлиши мумкин-ку, ахир!..

Шу тариқа йиллар ўтди. Кунларнинг бирида Нодира турмуш ўртоғига қўйидаги мазмунда хат қолдириб, онасиникига кетиб қолди:
“Сардор ака!
Сиз мен учун ниҳоятда қадрли инсонсиз. Сизни бахтсиз қилишга ҳақим йўқ! Фарзанд – эр-хотин ўртасидаги мустаҳкам ришта. Фарзанд кўрмас эканмиз, биз ҳеч қачон бахтли бўлолмаймиз. Шунинг учун сиз бошқа оила қуринг, фарзандли бўлинг. Мен розиман.
Нодира.”

Сардор ҳаётини Нодирасиз тасаввур ҳам қилолмасди. У укаси Элдорни дўконда қолдириб, ўзи Нодирани уйига қайтариб олиб келиш учун қайнотасиникига йўл олди. Шу пайт укаси қўнғироқ қилиб, бўлган воқеани айтиб берди. Бу хабарни эшитган Сардор довдираб қолди. Ёнида бир аҳволда турган хотинига қараб:

– Нодира, бизга Аллоҳнинг раҳми келган кўринади. Дўконга кимдир чақалоқ ташлаб кетибди, – деди. Эр-хотин дўконга ­шошилишди.
Мана, ўша воқеага ҳам беш йилдан ошди. Чақалоққа Умиджон деб исм қўйишди. Унга бор меҳрларини беришди. Умиджоннинг қадами қутлуғ келди. Орадан икки йил ўтиб, улар қизлик ҳам бўлишди. Лекин бир нарсадан Нодиранинг кўнгли ғаш. Кимдир доим Умиджонга совға-салом ташлаб кетарди. Шунча уринса-да, унинг кимлигини билолмасди…

… Қўшни қиз Гуллола бу йил коллежни тамомлайди. Бўй қизнинг уйидан совчиларнинг қадами узилмай қолди. Қиз болани палахмон тоши, дейишади. Ота-онасининг оқ фотиҳаси билан уни унаштиришди.
Лекин Гуллоланинг тўйи куни эрта тонгда совуқ хабар тарқалди: У кўп миқдорда уйқу дори ичиб…

Тўй азага айланди. Гуллоланинг синглиси Гуландом маъракага чиққан Нодирани бир четга тортиб, унинг қўлига мактуб тутқазди.
– Опам ушбу мактубни ҳеч кимга кўрсатмасдан Нодира келинойимга бергин, деб тайинлаганди.
У шундай дея йиғлаганича изига қайтди.
“Нодира келинойи! Адашган синглингизни кечиринг.

Мен алданиб қолдим. Бир одамнинг ширин сўзларига, совға-саломларига учдим. Ҳомиладор бўлиб қолганимни сезгач, ўзимни тўрт тарафга урдим. Ота-онам билиб қолишса, бу иснодни кўтара олмаслиги тайин эди. Чунки улар менга жуда ишонишарди. Ўйлай-ўйлай дардимни опамга айтишга мажбур бўлдим. У ҳамшира эмасми, дарҳол мени текшириб кўрди. Аввал роса уришди, сўнг бирга йиғладик. Жигар эмасми, онамга: “Қийналаяпман, Гуллола менга бир-икки ой қарашиб юборсин”, деб уйига олиб кетди. Ўзим тўладан келган қиз бўлганим учун ҳомиладорлигим унчалик сезилмади. Поччам Россияга ишга кетган пайтда опамнинг уйида кўзим ёриди.

– Гапларимни икки қулоғинг билан эшит: Фарзанд кўрганингни ҳеч кимга айта кўрма. Биров эшитиб қолса, бир умр юзи қора бўлиб қоласан! – опам шундай деди-да, чақалоқни каттагина сумкага жойлаб, чиқиб кетди. Ўша куни сизнинг қайнукангиз Элдор дўконда экан. Опамнинг дўконда сумкани қолдириб кетганини сезмай ҳам қолибди. Бундан кейинги воқеалардан хабарингиз бор.

Келинойи, билиб-билмай оғир гуноҳ қилиб қўйдим. Энди бунинг азобини тортаяпман. Умиджонни кўрганимда ўзимдан нафратланардим. Шундай бўл­са-да, уни кўргим, совғалар бергим, бағримга босгим кела­верарди. Ота-онам: “Ўқишни тугатдинг, айни турмуш қурадиган пайтинг”, деб мени унаштиришди. Кечалари йиғлаб чиқардим. Ёшликдаги хатойим ту­шим бўлсайди, деб ўй­лардим. Афсуски, бундай бўлмаслигини билардим. Тўй куни ҳам белгиланди. Ҳамма хурсанд. Аммо мен бамисоли жонсиз бир ҳайкал эдим. Менга уйланмоқчи бўлган йигитни алдаб бахтли бўлармидим? Йўқ, виждонимга қарши боролмадим. Мени алдаб, бахтиқаро қилган йигитдан нафратланардим.
Келинойи, сиздан илтимосим шуки, Умиджон қабримга гул қўйсин! Чи­милдиққа гулларга бурканиб кириш насиб қилмади. Буни қанчалик орзу қилгандим. Алвидо!
Гуллола.”

Нодира хатни ўзида куч топиб охиригача ўқиди. Тиззаларидан дармон қочди.
– Эҳ, очилмасдан сўлган Гуллола, хато устига яна хато қилган синглим. Ҳаёт инсонга бир марта берилади. Ундан ўзингни мосуво қилиш хиёнатга тенг. Агар айбингни айтсанг, балки, ўша йигит кечирарди, иродасизлик қилибсан… Аммо Нодиранинг бу гапларини Гуллола эшитмади. … Мен эса бу гапларни гулнинг япроғидай қизлар эшитишини жуда хоҳлардим. Токи улар қиз боланинг шаъни, ор-номуси ҳаёт қадар қадрли эканини ­билишсин!
Зуҳра БОБОЖОНОВА

Манба: mulohaza.uz





Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: В Котловке будет реализован проект комплексного развития территории


Спорт в России и мире
Москва

Сотрудники Росгвардии приняли участие в чемпионате Центрального округа по боксу.


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Елена Рыбакина

Прямая трансляция первого матча Елены Рыбакиной на турнире в Штутгарте


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Прием заявок на участие в конкурсе на лучшее путешествие по Дальнему Востоку начнется в мае





Путин в России и мире
Москва

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге о развитии отечественного судостроения   


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Очередные кадровые назначения объявлены в Минске




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Ru24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Захарова: Западу неинтересны планы Киева по атаке на Крымский мост


Навальный в России и мире
Москва

В Москве арестован на пять суток историк-публицист Сергеев за пост памяти Навального



Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Шапка

Шапки женские на Wildberries — скидки от 398 руб. (на новые оттенки)



Москва

Пауэрлифтер из Воскресенска победил на чемпионате Европы

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net