Малайзия чемпионатида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи супергол муаллифига айланди (+видео)
Малайзия чемпионатининг 12 турида ПКНП жамоаси «Теренггану» клуби билан учрашди ва баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Қайд этиш жоизки, мехмонлар сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик 28 ёшли яримҳимоячи Санжар Шоаҳмедов мазкур учрашувнинг 69-дақиқасида узоқ масофадан кучли зарба бериб, чиройли тарзда рақиб дарвозасига гол урди. «Теренггану» ҳозирда мусобақа жадвалида 16 очко тўплаган ҳолда 7-ўринда бормоқда. […]